Буюк давлат арбоби ва моҳир саркарда

12

Амир Темур эл-юрт манфаати, унинг равнақи ва келажаги учун улкан хизмат қилган тарихий шахс. Шу боис йирик давлат арбоби, моҳир саркарда таваллуд топган кун мамлакатимизда ҳар йили кенг нишонланиб, улуғ аждодимизга чексиз ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиб келинади.
Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ Жанубий оператив қўмондонлиги тасарруфидаги ҳарбий қисмларда ҳам Амир Темур ҳафталиги ўтказилаётганлиги муносабати билан маънавий-маърифий кечалар ташкил этиб келинмоқда.

Термиз гарнизонида ўтказилган навбатдаги ана шундай тадбирда ҳарбий хизматчилар ва ўқувчи ёшлар ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари иштирок этди.
Сўзга чиққан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг Термиз филиали ўқитувчиси Муҳайё Кенжаева ва Ёшлар иттифоқининг ҳарбий қисмлардаги бошланғич ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Шахруз Валиевлар “Амир Темур буюк давлат арбоби ва моҳир саркарда” мавзусида маъруза қилдилар ва иштирокчилар томонидан берилган саволларга жавоблар бердилар.
Тадбир сўнгида Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри актёрлари томонидан Амир Темур спектакли намойиш этилди.
Бундай тадбирлар Жанубий оператив қўмондонлиги тасарруфидаги барча ҳарбий қисмларда юқори савияда ўтказиб келинмоқда.

III даражали сержант Акбар АХМЕДОВ, Термиз гарнизони