Диққат, эълон! Корхона ва ташкилотлар раҳбарларига

8

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий моддий-техник таъминот базаси 1-иловага мувофиқ полигон жиҳозларини таъмирлаш учун моддий-техник воситаларни ҳарид қилиш бўйича энг яхши таклифларни саралаб олиш бўйича танлов эълон қилади.

Иловада кўрсатилган маҳсулотларни етказиб бериш ва танловда қатнашиш истаги мавжуд бўлса, Сиздан бизнинг манзилга тижорат таклифларини 2, 3-иловага мувофиқ юборишингизни сўраймиз.

Буюртмачи: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий моддий-техник таъминот базаси.

Ишчи орган: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий моддий-техник таъминот базаси.

Ишчи орган масъул шахси: У. Зуфаров.

Ишчи орган телефон рақамлари: 90-949-04-15, 71-260-62-81

Ишчи органнинг танлов ўтказиш манзили: Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Салар шаҳарчаси, “Маърифат” МФЙ, Қадрдон кўчаси 47.

Молиялаштириш манбаи: бюджет маблағлари ҳисобидан.

Тўлов шарти: 15% олдиндан тўлов, қолган тўлов маҳсулот ҳақиқатда етказиб берилгандан сўнг 20 банк куни ичида.

Етказиб бериш шарти: етказиб берувчининг куч ва воситалари билан буюртмачининг манзилига.

Етказиб бериш муддати: 2021 йил 1 декабрга қадар.

Ҳисоб-китоб маҳаллий етказиб берувчилар ва ишлаб чиқарувчилар учун миллий валюта сўмда амалга оширилади.

Маҳсулотнинг сифати: маҳсулотлар стандартлаштириш бўйича меъёрий ҳужжатлар (давлат стандартлари, Tsh ёки техник талаблар) талабларига мувофиқ ишлаб чиқарилиши лозим.

Танлов ғолибларини аниқлаш тартиби:

таклифнинг техник кўрсаткичларини ўрганиб чиқиш;

буюртмачи техник экспертлари томонидан маҳсулот тўғрисида техник хулоса олингандан сўнг танлов комиссияси томонидан нарх таклифларини ўрганиб чиқиш;

нархи, сифати, яроқлилик ва кафолат муддатларидан келиб чиққан ҳолда энг яхши таклифни аниқлаш.

Танлов қатнашчиларига қўйиладиган талаблар:

етказиб бериладиган маҳсулотларнинг талабга мувофиқлигини кафолатлаш;

тижорат таклифларини иловаларга мувофиқ тақдим этиш.

Амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ буюртмачи (ёки Мудофаа вазирлиги бўйсинувидаги ташкилотлар) билан аввал тузилган шартномалар бўйича шартнома шартларини лозим даражада бажармаган, даъво ва суд ишлари олиб борилаётган корхоналарнинг тижорат таклифлари қабул қилинмайди ва кўриб чиқилмайди. Шунингдек, “Ноҳалол етказиб берувчилар” реестрида мавжуд ташкилотлардан тижорат таклифлари қабул қилинмайди.

Тижорат таклифлари қўйидаги манзилда ҳар куни (якшанбадан ташқари) соат 9.00 дан 18.00 гача қабул қилинади:

Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Салар шаҳарчаси, “Маърифат” МФЙ, Қадрдон кўчаси, 47.

Тижорат таклифлари эълон махсус информацион портал dxarid.uzex.uz.орқали берилгандан сўнг 10 кун ичида қабул қилинади.

Эслатма:

dxarid.uzex.uz сайтининг Цена приобретаемого товара (работы, услуги) за единицу: ва Стартовая сумма: бўлимларида кўрсатилган нарх (қиймат) тахминий ҳисобланади.

Илова1

Илова2

Илова3