Моддий-техник таъминот хизмати офицерларининг ўқув-услубий йиғини

6

Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлигида ҳарбий қисмларнинг моддий-техник таъминот бўлими бошлиқлари, озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жойдан фойдаланиш, ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари хизмати бошлиқлари ва таъминот хизмати катта офицерлари иштирокида ўқув-услубий йиғин ўтказилди.
Уч кунлик йиғин давомида мазкур йўналишда фаолият юритаётган офицерларнинг касбий малакасини ошириш, моддий-техник таъминот хизматида расмийлаштириладиган ҳужжатларни ягона тизимга келтириш, мавжуд тизимли муаммоларни таҳлил этиш ва ўзаро тажриба алмашишга асосий эътибор қаратилди.

Шунингдек, ҳар бир иштирокчининг хизмат фаолияти юзасидан ҳисоботи тингланиб, эришилган ютуқ ва йўл қўйилган камчиликлар танқидий таҳлил қилинди ҳамда келгусида эътибор қаратилиши зарур бўлган мавзуларда тегишли тавсиялар берилди. Бундан ташқари, ўқув-услубий йиғин давомида иштирокчиларнинг фаолият йўналиши бўйича билимлари ва амалий кўникмалари синовдан ўтказилди.

Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги матбуот хизмати