Марказда имтиҳонлар бошланди

6

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари кичик мутахассисларни тайёрлаш марказида курсантлар навбатдаги битирув имтиҳонларини топширишни бошладилар.

Бу ерда курсантлар уч ой давомида ўз мутахассисликлари бўйича назарий ва амалий кўникмаларга эга бўлдилар ҳамда мутахассисликлари бўйича якуний имтиҳонларини топширмоқдалар. Имтиҳонларнинг амалий босқичлари “Сазаган” дала ўқув майдонида ва марказ ҳудудида жойлашган кичик дала ўқув (мини полигон) майдонида ўтказиляпти.

Курсантларнинг марказда эгаллаган билимлари уларга ҳар қандай мураккаб шароитларда ҳам ўзларига берилган топшириқни вақтида, сифатли бажара олишларига замин яратади ҳамда доимо юксак жанговар шайликда бўлишларини таъминлайди.

Контракт бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар
Хайрулло ЎЛМАСОВ