Соҳибқиронга муносиб авлодларни шакллантириш йўлида

6

Темур ва темурийлар даврида илм-фан, маънавият-маърифат ва маданиятнинг ривожланишини кенг миқёсда ўрганиш, ҳозирги замон тараққиётида унинг бой анъаналаридан унумли фойдаланиш йўлларини излаш бугунги кун тадқиқотчиларининг қадрли ва эъзозли вазифаларидан биридир. Бу эса ўз навбатида мустақил давлатимиз ёшларини ватанпарварлик руҳида тарбиялашда ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ Жанубий оператив қўмондонлиги тасарруфидаги Термиз гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 685 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда Жанубий оператив қўмондонлиги, Термиз ҳарбий прокуратураси, Сурхондарё вилоят мудофаа ишлари бошқармаси, ўқувчи ёшлар ҳамда ўқитувчилар ва ҳарбий хизматчилар иштирок этдилар.
Тадбирда иштирокчиларга малакали мутахасислар томонидан Амир Темур давлатчилиги ва салтанатни бошқариш сир-асрорлари ҳамда жанг санъати тўғрисида қимматли маълумотлар берилди.
Шунингдек, Амир Темур тўғрисида видеофильм намойиш этилди.

III даражали сержант Акбар АХМЕДОВ, Термиз гарнизони