Соҳибқирон меросини ўрганаётган ҳарбий хизматчилар

8

Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлигининг Бекобод шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмида Ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши ва ҳарбий қисм бошланғич такшилоти етакчиси ҳамда сардорлари ҳамкорлигида ҳарбий хизматчилар ўртасида “Темур тузуклари билимдони” беллашуви ўтказилди.
Электрон тест синовлари шаклида ўтказилган мазкур танлов давомида юрт ўғлонларининг буюк Соҳибқирон ҳаёти ва фаолияти, саркардарлик маҳорати, ҳарбий юришлари, фан, таълим, маданият, санъат ва архитектура ривожига қўшган улкан ҳиссаси, шунингдек тарихий-мемуар асар бўлмиш “Темур тузуклари” асари бўйича билимлари синовдан ўтказилди.

Якуний натижаларга кўра контракт бўйича ҳарбий хизматчи оддий аскар Жавоҳир Очилов энг юқори балл тўплаб, ғолибликни қўлга киритди. Албатта, ўтказилаётган бу каби танловлар, ҳарбий хизматчиларнинг юртимиз тарихи, жаҳон цивилизацияси ривожига улкан ҳисса қўшган буюк боболаримиз ҳақидаги билимларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги матбуот хизмати