Мудофаа вазирлигида қатор тайинловлар амалга оширилди

49

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан полковник Шухрат Ғайратжонович Холмуҳамедовга генерал-майор ҳарбий унвони берилди. Шунингдек, Ш. Холмуҳамедов Ўзбекистон мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари — Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Шухрат Ғайратжонович Холмуҳамедов фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари, мудофаа вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари ва бошқа лавозимларда фаолият юритган. 2016 йилда «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан полковник Шавкат Хусанбаевич Мамажонов Қуролли Кучлари академияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти