Айём муносабати билан аскарларнинг оналарига унитилмас онлар тақдим этилди

19

Марказий ҳарбий округ тасарруфидаги Жиззах гарнизонида жойлашган Сафарбарлик чақирув резерви батальонида Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан аскарларнинг оналари ҳарбий қисмга таклиф этилди.

Мунис ва мўтабар оналарни байрам билан қутлаш мақсадида Ватан олдидаги бурчини адо этаётган ўғлонлар оналарини қўлларида гулдаста ва табрикномалари билан кутиб олиб, уларга меҳр ва эҳтиромини изҳор этди.

– Мен 47-баҳоримни нишонламоқдаман. Умрим давомида ҳали ҳеч қачон бундайин кўтаринкилик ва унутилмас лаҳзаларга бой таассурот олмаган эдим. Ҳарбий қисмга киришда фарзандини сафда ҳарбий либосда қўлида гулдаста билан кўрган онанинг кўнгли тоғдек кўтарилади, – дейди хурсандчилиги ичига сиғмаган Умарбек Сафаровнинг онаси Сайёра Тошбекова.

Шундан сўнг, оилада меҳр ва бахт қўрғони бўлган оналар учун вилоят маданият бошқармаси билан ҳамкорликда тайёрланган байрам концерт дастури намойиш этилди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати