Тошкент шаҳридаги уюшмаган ёшлар ўртасида футбол мусобақаси бошланди

11

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 январдаги “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши, Ёш ҳуқуқшунослар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тошкент шаҳар бош бошқармаси, Тошкент шаҳар прокуратураси ва Мудофаа вазирлиги ҳамкорлигида Тошкент шаҳрининг
12 та туманидаги уюшмаган ёшлардан тузилган футбол жамоалари ўртасида “Соғ танда – соғлом ақл” лойиҳаси доирасида футбол мусобақасига старт берилди.

Мусобақа Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Олий спорт натижаларини ривожлантириш марказига қарашли спорт мажмуасида жорий йилнинг 6-16 март кунлари бўлиб ўтади.
Мусобақани ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларни спортга кенг жалб этиш ҳамда соғлом турмуш тарзи билан доимий шуғулланишларига имкониятлар яратишдан иборатдир.

Подполковник Сардорбек АБДУСАМАТОВ