Хайрли ва савоб ишлар бардавом

11

Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий клиник госпитали жамоаси томонидан маданий-маърифий тадбирлар билан бир қаторда хайрли ва савоб ишлар ҳам кўплаб ташкиллаштириляпти.
Хусусан, байрам арафасида госпиталь жамоасининг кўнгилли ҳордиқ ҳамда маданий дам олишларига ҳисса қўшиш, маънавиятини ошириш мақсадида пойтахтимиздаги “Ғалаба боғи” ҳамда Алишер Навоий номли миллий кутубхонасига саёҳатлари ташкил этилган эди.
Куни кеча госпиталь фаоллари тарбиявий ва мафкуравий ишлар органи масъул офицери подполковник Алишер Хидиров бошчилигида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган тиббий хизмат подполковниги Ф. Режебалиевнинг хонадонида бўлишиб, марҳумнинг яқинлари ҳолидан хабар олишди.

Шунингдек, оиласида ногирон инсонлар бор ва ижтимоий кўмакка муҳтож хонадонлар аниқланиб, уларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатилди.
Халқимизга хос бу каби хайр-саховатли тадбирлар яна давом эттирилади.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти