Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги Марказий аппарати  Таъминот департаменти харид қилиш бошқармаси

16

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги Марказий аппарати  Таъминот департаменти харид қилиш бошқармаси

2021 йил I чорагида Мудофаа вазирлиги қўшинларини таъминлаш учун қуйидаги товарлар харидларининг энг маъқул таклифлар танловини ўтказмоқда.

 

Кийим-кечак ва ҳимояловчи маҳсулотлари, экипировка ва бошқалар;

            Ошхона идишлари ва технологик ускуналари, дала ошхона жиҳозлари ва анжомлари;

            Ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари ва техник воситалари;

            Дори-дармонлар ва тиббиёт асбоб-ускуналари, аппаратлари ва жиҳозлари;

Компьютер ва оргтехника маҳсулотлари, шунингдек уларнинг эҳтиёт қисмлари;

            Алоқа ва телекоммуникация воситалари, кабеллари ва бошқалар;

Ахборот ҳимоя восилари;

            Кимёвий ва радиацион техник воситалари, оммавий ҳимоя воситалари;

            Автомобиль ва қишлоқ хўжалиги техникалари, шунингдек уларнинг эҳтиёт қисмлари;

            Автомобиллар шиналари ва аккумуляторлари;

            Таъмирлаш жиҳозлари ва ускуналари;

            Маскировка воситалари, ковлаш асбоблари, тўсиқларни ўраш воситалари;

            Оптик ва электротехника воситалари;

            Акустика ва товуш тутадиган аппаратлари;

            Радиотўлқинли ва навигация воситалари;

            Ҳар хил турдаги электротехника асбоб-ускуналари, воситалари ва жиҳозлари;

            Ўлчов ва лаборатория воситалари, жиҳозлари;

            Китоб-бланка ва чоп эттириш маҳсулотлари.

 

Танлов бўйича эълонлар босқичма-босқич Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси махсус ахборот портали dxarid.uzex.uz сайтига жойлаштириб борилади ва тижорат таклифлари эълонлар сайтга жойлаштирилган кундан бошлаб 10 кун ичида қабул қилинади.

Танловда иштирок этиш истагини билдирганлар учун батафсил маълумотлар (товарлар, уларнинг техник талаблари, танлов ўтказиш ва тижорат таклифлари тақдим этиш тартиблари) dxarid.uzex.uz сайтида “Танлов” ва “Энг яхши таклиф танлови” бўлимларида ЛОТларга ажратилган ҳолда жойлаштирилади.

Буюртмачи: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги Марказий аппарати Таъминот департаменти харид қилиш бошқармаси.

Ишчи орган: Бошқарма харид қилиш бўлими.

E-mail манзил: mudofaa@cron.uz

Ишчи органнинг танлов ўтказиш манзили: Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Университет кўчаси, 1-уй (Тошкент Давлат Аграр университети катта чорраҳаси).

Молиялаштириш манбаи: Давлат бюджети, бюджетдан ташқари маблағлар.

Тўлов шарти: 15% олдиндан тўлов, қолган тўлов маҳсулот тўлиқ ёки қисман етказиб берилгандан сўнг 20 банк иш куни ичида.

Етказиб бериш шарти: Тошкент шахридаги Буюртмачи омборигача (Қибрай тумани Салар посёлкаси).

Ҳисоб-китоб маҳаллий етказиб берувчилар ва ишлаб чиқарувчилар учун миллий валюта – сўмда амалга оширилади.