Аждодлар меросини ўрганиш миллий қадриятларимизга ҳурматдир

6

Юртимиздаги бой тарихий ёдгорликларимизни чуқур ўрганиш, аждодларимизнинг ҳаёти ва ижоди ҳамда амалга оширган эзгу ишлари ҳақида маълумотларга эга бўлиш барчамизда миллий қадриятларимизга бўлган ҳурматни янада ошириш учун хизмат қилади. Бу борада ҳудудлар бўйлаб қатор ташкилотлар томонидан самарали ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи томонидан ҳам. Куни кеча Муборак гарнизонидаги ҳарбий қисм ҳарбийлари дам олиш куни режасига асосан Бухоро шаҳридаги тарихий қадамжоларга саёҳат амалга оширди. Юрт ўғлонлари шаҳардаги кўпгина муқаддас масканларда бўлиб, жойларнинг тарихи билан яқиндан танишди.
– Биз республикамиздаги жуда кўп маданият даргоҳларида бўлганмиз. Албатта, барчасини ўзига хос жиҳатлари бор. Доимо ташрифимизда янгича бир таассуротлар ва кўплаб маълумотларга эга бўлиб кетамиз. Бу каби маданий кунлар биз ҳарбийлар учун ўз соҳамизда юксалишларимиз салмоғини янада кўпайишига хизмат қилади, – дейди майор Араббой Қурбонов.
Ватан посбонлари маънавиятини оширишга кўмакчи бўлаётган бундай тадбирлар жойларда давом этмоқда.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ матбуот хизмати