Ҳарбийлар экология ва ободонлаштириш ишларида ҳам фаол

8

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари кичик мутахассисларни тайёрлаш маркази шахсий таркиби Самарқанд вилояти Ургут туманининг олис қишлоқларида ”Обод маҳалла” дастури ижросини таъминлаш мақсадида ёрдамга муҳтож ва “темир дафтарда” ҳисобда турадиган хонадонларда ободонлаштириш ишларини олиб боришмоқда.
Бугунги кунгача ҳарбий хизматчилар юзлаб таъмирталаб хонадонларни таъмирлашда кўмаклашди ва тумандаги ариқлар тозаланиб, дарахтлар оқланди.
Шунингдек марказда кўкаламзорлаштириш борасида самарали ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, ҳарбий хизматчилар ўртасида “Яхшидан боғ қолади”, шиори остида дарахт экиш акцияси ўтказилди.

Тадбирда жами мингга яқин мевали ва манзарали дарахтлар ва гуллар экилди.
Юрт ўғлонлари Ватанни ҳимоя қилиш билан бир қатор табиатимизни ҳам асраб-авайлашга, экологияни яхшилашга ўзларини муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар.

Контракт бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар
Хайрулло ЎЛМАСОВ