Кураш бўйича қўмондонлик биринчилиги ўтказилди

7

Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлигида кураш бўйича қўмондонлик биринчилиги ўтказилди. Ҳарбий хизматчилар 7 та вазн тоифасида уч кун давомида ўзаро куч синашдилар. Қизғин ва муросасиз баҳсларда юрт ҳимоячиларининг жисмоний имкониятлари, иродаси-ю шижоати, чидамлилиги ва чайирлиги синовдан ўтказилди.

Мусобақаларни Ўзбекистон Республикаси кураш федерациясининг жанговар кураш бўлими маҳоратли мураббийлари холисона баҳолаб борди. Якуний натижаларга кўра, Навоийида хизмат қилаётган юрт ҳимоячилари умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни қўлга киритган бўлса, Қашқадарё шаҳридаги ҳарбий қисм жамоаси шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олди. Мусобақанинг мутлақ ғолиблигига Тошкент шаҳрида жойлашган бўлинма ҳарбийлари лойиқ топилди. Ғолиб ва совриндорларга Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги матбуот хизмати