Шахду шижоати баланд курсантлар

55

Мудофаа вазирининг тегишли туйруғига асосан Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти курсантлари диплом ва эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.
Боиси улар Мудофаа вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари ўртасида ҳарбий-касбий тайёргарлик, инглиз тили, информатика ва математика фанларидан ўтказилган иккичи босқич олимпиада беллашувларида фахрли ўринларни эгаллашганди.
Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти курсантлари жамоаси информатика фани бўйича ўтказилган олимпиада мусобақаларида умумжамоа ҳисобида фахрли 1-ўринни эгаллаган бўлса, шахсий биринчиликда ҳарбий институт курсанти Наби Бобоев, икккинчи ўринни курсант Алишер Раззоқбердиев, учинчи ўринни эса курсан А. Исломов, инглиз тили фани бўйича якка тартибда 3-ўринни курсант Дониёр Қодировлар эгаллашди.

– Ҳозирда жорий йилнинг март-май ойларида Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари ўртасида фанлар бўйича ўтказиладиган олимпиадага (учинчи халқаро босқич) пухта тайёргарлик кўрмоқдамиз. Шуни ишонч билан айта оламизки, биз Ўзбекистон шаънини, мудофааси қобилиятини Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатлари ичида юқори эканлигини яна бир бора исботламоқчимиз, – дейди курсант Наби Бобоев.

Капитан Шерқўзи ҲАКИМОВ