Термизда куч тузилмалари ўртасида бокс мусобақаси бўлиб ўтди

16

Бугун жамиятимизнинг ҳар бир бўғинида спорт ва жисмоний тарбияга алоҳида эътибор берилмоқда. Хусусан куч тузилмалар ўртасида ҳам уюштирилаётган мусобақалар, эришилаётган ютуқлар бунинг яққол далилидир.
Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ Жанубий оператив қўмондонлиги ҳудудида жойлашган куч тузилмалари ҳарбий хизматчилари ўртасида узвий ҳамкорликни ташкиллаштириш, соғлом рақобат муҳитини яратиш, ҳарбий хизматчилар жанговар руҳини янада мустаҳкамлаш ва улар ўртасида “Бокс” спорт турини янада оммалаштириш мақсадида мусобақа бўлиб ўтди.
Мусобақага Сурхондарё вилояти Бокс федерациясидан малакали ҳакамлар таклиф этилди. Жанубий оператив қўмондонлиги бошлиғининг жанговар тайёргарлик бўйича ўринбосари подполковник Фарҳод Қаҳҳоров мусобақани очиб бераркан, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг, “Биз халқаро спорт майдонларида Ўзбекистоннинг нуфузи ва обрў-эътиборини оширишга катта ҳисса қўшган спортчиларимиз билан фахрланамиз. Шу билан бирга, олий спортда эришилган ютуқлар билан чегараланмасдан, оммавий спортга ҳам катта эътибор беришимиз керак” деган сўзларини эслатиб ўтди.

Мусобақада қуръа ташлаш йўли билан ҳар бир ҳарбий хизматчига тана оғирликлари бўйича рақиблари кимлиги етказилди ва мусобақага старт берилди.
Ўтказилган мусобақа якунига кўра куч ва тузилмалар қуйидагича ўринларни эгалладилар:
65 кг вазн йўналиши бўйича фахирли биринчи ўрин ИИБ;
75 кг вазн йўналиши бўйича фахрли биринчи ўрин Жанубий опреатив қўмондонлиги;
81 кг вазн йўналиши бўйича фахрли биринчи ўрин Жанубий опреатив қўмондонлиги;
91 кг вазн йўналиши бўйича фахрли биринчи ўрин Жанубий опреатив қўмондонлиги;
91 кг.дан юқори вазн йўналиши бўйича фахрли биринчи ўрин ҳамда умумий ҳисоб бўйича пешқадамликни Жанубий опреатив қўмондонлиги ҳарбий хизматчилари эгалладилар.
Ғолибларга диплом ва медаллар ҳамда кубок топширилди.

III даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ, Термиз гарнизони