Ёнғиннинг олдини олиш уни ўчиришдан осон

8

Шарқий ҳарбий округ қўшинлар қўмондонлиги ҳарбий қисм ва муассасаларида ёнғин хавфсизлигини янада кучайтириш ҳамда шахсий таркибнинг ёнғин хавфсизлиги бўйича билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан ҳамкорликда “Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейида кўргазмали ўқув машғулоти ўтказилди.
“Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейи ўқувчиларига ёнғиннинг олдини олиш бўйича амалга ошириладиган профилактик тадбирлар, ёнғин содир бўлганида уни тезкорлик билан ўчириш учун бажарилиши лозим бўлган ҳаракатлар тўғрисида, шунингдек бирламчи ёнғин ўчириш воситаларининг вазифаси, ҳозирги кунда фойдаланилаётган замонавий ёнғин ўчириш автомобилларининг имкониятлари, уларнинг самарадорлиги бўйича тушунчалар берилди.

Машғулот курсантлар билан эркин мулоқот тарзда ўтказилиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан аниқ жавоблар олишди.
Бу каби тадбирларнинг ўтказилиши сергаклик ҳиссини янада оширарди.

Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати