Самарқандда аҳоли ва ёшлар учун яна бир кенг кўламдаги фестиваль ўтказилди

8

Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий номли марказий истироҳат боғида вилоят сектор раҳбарлари ҳамда Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги ташаббуси билан Президентимиз илгари сурган 5 та муҳим ташаббус асосида кенг кўламдаги фестиваль ўтказилди.

Фестиваль доирасида аҳоли ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида иштирок этувчилар ўртасида ҳунармандчилик, рассомчилик, шеърият ва китобхонлик танловлари ҳамда спорт мусобақалари ташкил этилди. Бундан ташқари, аҳоли ва ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалари кўргазмаси майдон бўйлаб намойиш этилди.

Фестивалга ташриф буюрган Самарқанд аҳли майдон бўйлаб Давлатимиз раҳбари бошчилида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар учун зарур шарт-шароит ва имкониятларни яратиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда ёшларнинг танловлардаги мусобақаларини бевосита кузатиб боришди.

Истироҳат боғининг марказига ўрнатилган саҳна майдонида Самарқанд гарнизони Маънавият ва маърифат марказининг ҳарбий оркестр жамоаси ҳамда вилоятнинг таниқли санъаткорлари Ватанга муҳаббатни тараннум эттирувчи куй ва қўшиқлари билан барчанинг кўнглига баҳорий кайфият улашди.

Ҳарбий хизматчиларнинг қўл жанги бўйича кўргазмали чиқишлари йиғилганлар учун алоҳида завқ улашган бўлса, буюк саркардаларимиз Жалолиддин Мангуберди ва Амир Темур образи ёшларда аждодларга хос авлод бўлиш ва миллий ғурур юксалишини таъминлади.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати