Ангордаги учрашув аҳоли ва ёшларга манзур бўлди

13

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Термиз гарнизони ҳарбий оркестри, ҳарбий қисмдан ташкил этилган “Қалқон” гуруҳи ижодкор ёшлари ва тарғибот гурухи аъзолари “Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша” шиори остида Ангор туманининг чекка қишлоғидаги Юқори Таллимарон маҳалласида жойлашган 14-сонли умумтаълим мактабига ташриф буюрди.
Ҳарбий хизматчиларни Юқори Таллимарон маҳалласида истиқомат қилаётган ёшлар ва нуроний отахон ва онахонлар юқори кайфиятда кутиб олишди.
Меҳмонлар мактабнинг марказий ўйингоҳида йиғилган аҳоли ва ёшларга ўзларининг тайёрлаб келган дастурларини намойиш этдилар.
– Бугунги кунда ҳарбий хизматчиларимиз томонидан фахрийлар ҳолидан доим хабар олиниши бу албатта биз фахрийларга кўтаринки кайфият улашмоқда. Менда Президентимиз, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондонининг Ватан ҳимоячиларига йўллаган табригини эшитиб, ҳарбий хизматни яна қайтадан бошлаш иштиёқи уйғониб кетди. 2020 йилда Қуролли Кучлар Кучлар тузилмаларидан 3000 нафар пенсионер ва фахрийларнинг иш билан таъминланиши – бу албатта биз фахрийларга бўлган катта эътибор. Мен ҳам шулар қатори Ангор туманининг 14-сонли умумтаълим мактабига Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси лавозимида ишга жойлашиб, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаб келмоқдаман, – дейди резервдаги подполковник Зафар Жумаев.

Зафар оғанинг фарзанди майор Ориф Жумаев бугунги кунда Қуроллли Кучлар сафида ҳарбий қисм командирининг ўринбосари лавозимида хизмат қилиб келаётган экан. Бу яна битта ҳарбийлар сулоласи шаклланганидан далолат.
Тадбирда куй-қўшиқлар янгради, ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишлари ёшларни ғоят руҳлантириб, катталарнинг олқиш ва эътирофига сазовор бўлди.

III даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ, Термиз гарнизони