Қарши ҳарбий госпиталининг янги биноси фойдаланишга топширилди

11

Шу муносабат билан ташкил этилган очилиш тадбирида вилоят ҳокими Зойир Мирзаев 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни олдидан мазкур ҳарбий госпиталь биносининг фойдаланишга топширилгани ҳарбий хизматчилар ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлашда муҳим воқеа бўлганлигини таъкидлади.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан Қарши ҳарбий госпиталига янги тез тиббий ёрдам машинаси ва “Нексия-3” автомобили совға қилинди.
Бундан ташқари ҳарбий госпитал биносининг қурилиш ишларида фаол иштирок этган ҳарбий хизматчиларга, қурувчиларга вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Собиқ Кардиология шифохонаси ўрнида ташкил этилган ҳарбий госпиталь бир вақтнинг ўзида 150 беморни қабул қилиб, уларга зарур муолажаларни кўрсатиш имкониятига эга бўлди. Бу ерда 6 та бўлим бўлиб, барчаси замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланди. Жумладан, рақамли рентгенография ва ПЦР аппаратлари олиб келиниб ўрнатилди.