Ватанпарварлик тарғибот гуруҳлари кичкинтойлар ҳузурида

10

Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий,
ва Қашқадарё вилоятларида жойлашган ҳарбий қисмларида ҳам Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан мактабгача таълим ташкилотлари, ўқувчи ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ватанпарварлик тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.

Тадбирлар давомида ҳарбийлар ва ёшлар ўртасида интеллектуал ўйинлар, спорт мусобақалари, ижодий ишлар ҳамда китобхонлик танловлари ўтказилиб, ғолиблар рағбатлантирилмоқда. Таъкидлаш жоизки, мазкур тадбирлар юртдошларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда миллий армиямиз билан фахрланиш ҳиссини уйғотмоқда.

Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги матбуот хизмати