Маблағ жамғариб бориш барқарор келажак гаровидир

10

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари кичик мутахассисларни тайёрлаш марказида “Маблағ жамғариб бориш барқарор келажак гаровидир” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда Марказий банк, Kapitalbank, Trastbank, Orient Finans Bank, Ипотека банкнинг Самарқанд вилоят филиаллари малакали мутахассислари ўз маърузалари билан иштирок этди.
Унда омонат турлари, уларнинг фоиз ставкалари, муддатлари ва расмийлаштириш юзасидан маълумотлар берилди ҳамда мобил иловалар орқали жамғарма омонатларини кузатиб бориш, масофавий тўловларнинг қулайликлари ҳам таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, тадбирда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш тартиби, қандай ҳужжатлар расмийлаштирилиши ва банклардан қандай кредитлар олиниши, уларнинг фоиз ставкалари, муддатлари юзасидан маълумотлар берилди. Бугунги кунда тадбиркорларга берилаётган имкониятлар, тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш юзасидан қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар етказилди.
Тадбир якунида ҳарбий хизматчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Контракт бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Хайрулло ЎЛМАСОВ