Ёшлар илғорлардан ибрат олишсин

7

Ёшларни қўллаб-қувватлаш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ҳамда илғорлар тажрибасини оммалаштириш мақсадида Тошкент вилояти ҳудудидаги ҳарбий қисмлардан бирининг тарғибот гуруҳи ташаббуси билан Қибрай туманида жойлашган 48-сонли умумтаълим мактабида учрашув ўтказилди.
Ватанпарварлик ойлиги доирасида “Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша” шиори остида ташкил этилган ушбу тадбирда Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт университети катта ўқитувчиси Тоҳир Тошназаров, Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўқувчилари, республика ва жаҳон спорт мусобақаларида катта ютуқларга эришган спортчилар, жумладан каратэ бўйича жаҳон чемпиони Дурдона Маҳмудова, ушбу спорт турида Ўзбекистон ва Қозоғистон чемпиони Элмурод Ғаниев, бокс бўйича Осиё ва Ўзбекистон чемпиони Воҳид Абдураҳимовлар иштирок этди.

Спортчилар ёшларга ўз ютуқлари ҳақида гапириб беришди. Тақдим этилган куй-қўшиқлар ва ёш умидли спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари учрашувга янада файз бағишлади.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти