Навоийда ҳам ҳарбийларга янги уйлар топширилди

9

Навоий шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 29 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни олдидан 30 та оилага мўлжаланган янги уйлар ўз эгаларига тантанали тарзда топширилди.
Бу албатта, юртни ҳимоя қилишдек шарафли ва масъулиятли касбни танлаган ҳарбий хизматчилар учун муносиб байрам совғаси бўлди. Хонадонлар калитларини топшириш маросимида Марказий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони полковник Ойбек Саидов, Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг вилоят бошқармаси вакиллари, ҳарбий хизматчиларнинг оилалари ҳамда кенг жамоатчилик вакилари иштирок этди.

Асламжон УМИРОВ, ЎзЖОКУ талабаси