Умри эзгуликка эш инсонлардан бири

64

Чифокорлик – масъулиятли касб. У инсондан нафақат залворли меҳнат, балки сабр-тоқат ва матонат ҳам талаб этади. Зотан, беморлар дардига дармон бўлишни, бу йўлда учрайдиган ҳар қандай машаққатни шараф билан энгишни ўзининг муқаддас бурчи деб билган шифокорлар доим эл назарида бўлиб келган.

Мана, неча ойдирки, бутун дунё аҳолиси коронавирус билан курашмоқда. Пандемия тиббиёт соҳаси вакилларининг инсоният ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти нақадар муҳим эканлигини яққол намоён этди. Чифокорлар куну тун инсонлар саломатлигини тиклаш, ҳаётини сақлаб қолиш учун қўлларидан келган барча даво чораларини кўришяпти. Чунинг учун ҳам улар бугуннинг қаҳрамонларига айланишди. Дарҳақиқат, шифокорларнинг машаққатли меҳнати, касбга бўлган садоқати, фидойилиги барчамиз учун ибрат намунасидир ва биз улар билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий клиник госпитали юқумли касалликлар интенсив терапия бўлими катта орденатори тиббий хизмат подполковниги Нарзулла Чиринбоев ҳам шундай эътирофга, эҳтиромга сазовор ҳарбий шифокорларимиздан бири. У Президентимиз фармонига кўра, давлатимизнинг юксак мукофоти – «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланди.
Муваффақият сари
Инсон қалбига эзгу мақсад, орзу-ният болаликдан ошно бўлади. Худди шу каби у ҳам болаликдан шифокорлик касбига меҳр қўйиб улғайди. Унинг хаёллари чексиз, орзулари осмон каби беғубор эди. Нарзулла ака бугун болаликнинг ўша энг гўзал дамларини ҳаяжон билан эслайди: болакай ўз орзулари ҳақида шавқ-завқ билан гапирганида ота-онаси доим уни руҳлантирарди.
– Сен, албатта, энг зўр шифокор бўласан, – дерди отаси пешонасидан ўпиб.
– Ана ўшанда қанчалаб инсонларга нафинг тегади, биз сендек шифокор ўғлимиз билан доим фахрланиб юрамиз. . . – суҳбатга онаси қўшиларди. Аёл ўғлини маҳкам бағрига босганча ширин орзуларга бериларди. . .
– Биласизми, инсоннинг бирор бир соҳага, касбга қизиқишига нимадир ёки кимдир сабаб бўлади. Менинг шу соҳани эгаллашимга эса қишлоқдошимиз, қўли энгил шифокор сифатида эл орасида обрў қозонган Неъмат Чоссимов сабабчи бўлган, – дейди Нарзулла ака. – У киши Самарқанд шаҳридаги шифохонада ишларди. Фозил акамнинг дўсти бўлгани учун бизникига тез-тез келиб турарди. Неъмат ака уйимизга келган кун мен учун байрам эди. Чунки улар жуда болажон, одамшаванда ва шунинг билан бирга яхши суҳбатдош бўлган. Йоз кунлари кечқурун ҳовли тўридаги супада акамнинг қаватига кириб катталарнинг суҳбатларини жон қулоғим билан тинглаб ўтирардим. Неъмат ака ўша гурунгларда тиббиётга кириб келаётган янгиликлар, касбининг ўзига хосликлари, ундан шифо топаётган инсонларнинг қувончи ва шифокорларнинг фаолиятидаги қизиқарли воқеалар ҳақида ҳам гапириб берарди. Эртак эшитиб катта бўлган эмасманми, айтилаётган гаплар менинг назаримда мўъжиза, шифокорлар эса гўёки нажот фаришталаридек таассурот уйғотарди. Бора-бора қалбимда бу касбга меҳр ниш урди ва мен келажакда шифокор бўлишни ўз олдимга мақсад қилдим. . .
Ҳа, агарда юракдаги ният холис бўлса, Аллоҳ бандасининг орзуларини рўёбга чиқаради, деган гап бежиз эмас экан. Негаки, бу ҳаётий ҳақиқат қаҳрамонимиз ҳаётида ҳам ўз исботини топди. Ота-онасининг билдирган ишончи ва ўзининг тинимсиз ўқиб-ўргангани вақти келиб ўз самарасини берди. Нарзулла ака мактабни тамомлаб, Самарқанд давлат тиббиёт институтига ўқишга кирди. Чундай қилиб, камолот палласига қадам қўйган бўлажак шифокор учун ўқиш ва изланишлардан иборат янги давр бошланди. У институтда бор кучини билим олишга, устозлари бераётган ҳар бир сабоқни астойдил ўзлаштиришга сарфлади.

Бурчдорлик ҳисси

– Ўз касбига чуқур меҳр қўйган инсон уни мукаммал эгаллаш учун астойдил ҳаракат қилади. Ўқиш, ўрганиш, изланиш, тажрибали шифокор бўлишнинг муҳим шарти саналади. Бу эса зиммамизда улкан масъулият борлигидан далолат беради. Бу масъулиятни доимо ҳис қилиб туриш шифокорнинг бурчи. Аслида бурч нима? Уни қандай изоҳламоқ керак? Бурч бу – касбга бўлган садоқат. Ота-онанинг фарзанд олдидаги ёки аксинча фарзандларнинг ота-она олдидаги бурчи бўлгани каби биз, шифокорларнинг ҳам беморлар олдида юксак бурчимиз бор. У ҳам бўлса, бизга ишониб топширилган энг бебаҳо неъмат – эл саломатлигини асраш. Гап инсон саломатлиги ҳақида борар экан, бу борада билимсизлик, тажрибасизлик ва хатолар кечирилмайди. Изланиш бор жойда ютуқлар бўлади, ўсиш бўлади, касалликлар ҳам чекинади. Чунинг учун тиббиёт ходимларидан доимий равишда ўз тажрибасини, малакасини ошириши талаб этилади. Бу талаб асрлар ўца-да, ўз моҳиятини йўқотган эмас.
Касб машаққати
– Мен касбимни яхши кўраман. Агар яна бир бор дунёга келиб, касб танлаш имкони берилса, яна шифокорликни танлардим. Тўғри, шифокорлик осон эмас. Айниқса, кейинги пайтларда касбимизнинг қийинчилигини, масъулиятини янаям кўпроқ ҳис қилдик. Лекин бундан нолимайман. Энг қийин дамларда ҳам беморларнинг мамнун табассумини, очиқ чеҳрасини кўриб, чарчоқларимиз арийди, кўнглимиз ёришади. Зеро, кимнидир ҳаётга қайтариш, дардига шифо бериш – эзгу амал. Ҳар куни қанча беморлар ёнида бўламиз. Бу бир қарашда жуда оғир жараён. Аммо беморнинг ҳолатини бир бор ҳис қилсангиз, умрнинг, соғлиқнинг қадрига этасиз, ҳаётни қадрлайсиз…
Журналист сифатида. . .
Адабиётни севган инсондан ёмонлик чиқмайди. Чунки улар инсон кўнгли билан ҳисоблашишни билади. Бировнинг дилини оғритишдан қўрқади. Биз бу ўринда нега адабиёт ҳақида сўз очганимизга ҳайрон бўлаётгандирсиз? Чу дамда «Тиббиётнинг адабиётга қандай боғлиқлиги бўлиши мумкин?» деган савол хаёлингиздан ўтгани ҳам табиий. Келинг, саволларингизга ойдинлик киритайлик. Қаҳрамонимиз Нарзулла Чиринбоев ҳам адабиётни севади. Унинг учун китоб мутолаасидан завқлироқ юмуш йўқ. Дарвоқе, шу ўринда Нарзулла аканинг анча йиллар олдин газетада журналист сифатида фаолият юритганини ҳам айтиб ўцак: кам эмас, кўп эмас, нақ икки ярим йил! Тақдирни қарангки, бугун турмуш ўртоғи Маъсуда Чиринбоева ҳам журналист. Унинг «Давр» информацион дастури орқали чиқишлари кўпчиликка яхши таниш.
Ажиб маскандаги ҳаловат
Нарзулла ака ғамхўр оила бошлиғи, меҳрибон ота. У Маъсуда опа билан тўрт фарзандни вояга этказмоқда.
– Оилам – бойлигим, – дейди Нарзулла ака. – Уни қадрлайман. Чунинг учун хизматдан бўш вақтларимни оила даврасида ўтказишни хуш кўраман. Фарзандларимнинг тарбиясидан доим бохабар бўлиб тураман. Яъни бўш вақтларини қандай ўтказяпти, дарсларни ўзлаштириши қанақа, доим ўзим назорат қилиб бораман. Онаси ҳам фарзанд тарбиясига жуда талабчан. Чукур, меҳнатимиз мевасини кўряпмиз: тўнғич фарзандим инглиз тилини чуқур ўрганди. Ҳатто ИЕЛЦ сертификатини қўлга киритган. Айни вақтда Тошкент давлат юридик университетида таҳсил олмоқда. Ука ва сингиллари ҳам худди акалари каби билим олишга тиришқоқ. Бундан жуда хурсандман. Уларнинг бахти, камолини кўриш – орзуимиз.
Эзгулик бошини тутган инсонлар ҳақида сўз кетганда дунёда ана шундай яхши инсонлар борлиги учун ҳам ҳаёт чархпалаги айланаяпти, дейишади. Ҳа, аслида ҳам шундай. Биз бу иборани бежиз келтирмадик. Зотан, тиббий хизмат подполковниги Нарзулла Чиринбоев каби шифокорлар, яхшиликка ёндош инсонлар бор экан, ибратга арзигулик саъй-ҳаракатлардан кўнгиллар юксалаверади.

Маёр Гулнора ҲОЖИМУРОДОВА, Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти