Ёнғин ва бошқа кўнгилсизликларнинг олдини олиш мақсадида

39

Термиз гарнизони ёнғин назорати инспекцияси томонидан қиш мавсуми бошланиши олдидан ёнғинлар ва бошқа кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила-аъзолари ўртасида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.


Унда яшаш хонадонларини иситиш мақсадида турли носоз ва қўлбола усулда ясалган газ ва электр мосламаларидан фойдаланиш ёнғин, ис газидан заҳарланиш ва бошқа кўнгилсиз ҳодисаларга олиб келиши мумкинлиги тўғрисида йўриқнома ва тушунтириш ишлари олиб борилиб, ёнғин хавфсизлигига доир тарғибот буклетлари тарқатиляпти.
Шунингдек, ҳарбий хизматчилар билан ўтказилаётган умумий йиғилишларда содир бўлган ёнғинлар ва уларнинг оқибатлари тўғрисидаги кўргазмали видеолавҳалар ҳам намойиш этилмоқда. Ҳарбий қисм ва муассасаларда мавжуд иситиш печларининг мўрилари Сурхондарё вилояти ёнғинга қарши курашиш жамияти мутахассислари томонидан текширилиб, тозаланди ва иситишга тайёр ҳолатга келтирилди.
Гарнизони ёнғин назорати инспекцияси томонидан ҳарбий қисм ва муассасаларда ёнғинга қарши профилактика тадбирлари ўтказилиши давом этмоқда.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ матбуот хизмати