Эътирофга муносиб устоз

38

– Good morning, dear pupils. If you are ready today, let’s begin our lesson. Who is absent? (Ассалому алайкум, азиз ўқувчилар. Бугунги дарсга тайёр бўлсангиз, машғулотимизни бошлаймиз. Бугун ким йўқ?)
– All pupils are present. Everybody is ready for lesson. (Барча ўқувчилар дарсда. Ҳаммамиз дарсга тайёрмиз.)

Комила муаллим гуруҳ сардорининг давомат ҳақидаги билдиргисини эшитгач, одатдагидек, ўқувчилар эътиборига янги аннимацион лавҳа намойиш этади. Педагогнинг инглиз тилидаги бундай роликларни қўйиб беришидан мақсад, математика, физика ёки жисмоний тарбия дарсидан чиқиб, ўз фанига кириб келган ўқувчиларнинг диққат-еътиборини машғулотларига жалб этишга қаратилган. Видео тасвирларда акс этган ғоя эса шогирдларини ўз устида пухта ишлашига ундайди, руҳлантиради, эзгу ишларга мотивация уйғотади.
Ўқитувчилар сулоласи
Фарғона «Темурбеклар мактаби» ҳарбий академик лицейининг инглиз тили фани ўқитувчиси Комила Қўчқорова 1985 йили Қувасой шаҳрида, зиёли оилада туғилган. Ўрта маълумотни Қувасой шаҳридаги 22-умумтаълим мактабида олди. Қаҳрамонимизнинг болалик дамлариданоқ ўқитувчилик касбига меҳри бўлакча эди. Боз устига у педагоглар сулоласининг давомчиси. Онаси нафақага қадар ўзи ўқиган 22-умумтаълим мактабида бошланғич синф ўқитувчиси бўлиб ишлади.
Кичкина опаси ҳам шу мактабнинг биология фани ўқитувчиси, тўнғич опаси эса мактабгача таълим муассасасида тарбиячи сифатида фаолият юритгани учун болажонларга уйда қўл меҳнати ёрдамида турли кўргазмали қуроллар ясаганини кўриб, бу соҳага завқу шавқ билан қарар эди. Мактаб ўқувчиларининг дафтарларини тартибга келтириш, тадбирлар ўтказишда ҳам Комила онасининг дастёри эди.
Интилувчан, изланувчан қизалоқ мактабнинг инглиз тили ўқитувчиси Расул Қозоқбоевнинг эътиборига тушиб, уни қўшимча машғулотларига жалб этди, фан олимпиадасига тайёрлади. Инглиз тилини ўрганиш иштиёқи уни Фарғона давлат университети қошидаги 2-академик лицейида ўқиб юрган кезларида ҳам тарк этмади. Бу эрда инглиз тили фани ўқитувчилари Луиза Исмоилова, Эра Ким, она тили ва адабиёт фани муаллими Ҳасанбой Ашуровдан миллий ва хорижий тилларнинг нодир қирралари, ўтмиши ва бугунги давр силсиласидаги ўзгаришларини қунт билан ўрганди.
Педагогликка илк қадам
Айни касбга ҳавас Комилани Фарғона давлат университетининг филология факультети инглиз тили таълим йўналишига этаклади. Университетда филология фанлари номзоди Йўлдош Саидов, Исоқжон Тожибоев, Моҳира Охунжонова, Луиза Галимулина сингари устозларидан касб сирларини пухта ўзлаштирди. Малакавий амалиётини таълим муассасаларида ўтаб, соҳага доир дастлабки малака ва кўникмаларини шакллантирди.
2008 йили университетни битиргач, ўзи ўқиган ФарДУ қошидаги 3-академик лицейида иш бошлади. Бу эрда илк бор билимга чанқоқ ўқувчиларга сабоқ беришга киришди. 2012 йилдан ўз фаолиятини Фарғона «Темурбеклар мактаби» ҳарбий академик лицейида давом эттирди.
«Интизом бор жойда сифат бўлади»
Аввал фуқаровий, сўнг ҳарбий лицейда ишлагани боис Комила Қўчқорова ҳар икки турдаги таълим даргоҳи ўқувчиларидаги ўхшашлик ва тафовутни яхши англайди, таққослайди.
– Фарғона давлат университети қошидаги лицейда қизлар ва ўғил болалар аралаш ўқийди. Ҳарбий лицейда ўқишга эса фақат ўғил болалар саралаб олинади. Ҳар икки билим маскани ўқувчиларининг муштарак жиҳати шундаки, элкасида олий маълумотли мутахассис бўлиб, ота-онасининг юзини ёруғ қилиш масъулияти анча кучли, – дейди тажрибали педагог Комила Қўчқорова. – Фуқаровий таълим муассасаларидан фарқли ўлароқ, ҳарбий билим юртларида тартиб-интизом биринчи ўринда туради. Ўқувчилар ва ўқитувчилар учун интизом бор жойда, сифат кўрсаткичи кутилганидек бўлади. Тажрибамдан маълумки, меъёридан ортиқ қаттиққўллик ҳам доим фойда бермайди. Боланинг тилини топиш керак. Уларнинг ўз олдига қўйган эзгу мақсадига этишишига чин дилдан кўмаклашишга интиламан. Ўқувчиларга астойдил билим бериш учун лицейимизда барча шароитлар муҳайё. Инглиз тили фани хонаси компьютерлаштирилган бўлиб, зарур ўқув жиҳозлари билан таъминланган. Бу масканни ҳеч иккиланмай, янгиланаётган Ўзбекистоннинг янги «Темурбеклар мактаби» бўлди, дея оламан!

Ҳаётини ёшларга билим, зиё улашишга бағишлаган педагог дарсида ўқувчилар эътиборини жалб этишнинг ўзига хос методларини қўллайди. Уларни қизиқтириш учун ҳар бир машғулотда албатта бирор таълимий янгилик олиб келади. Чунданми, академик лицей ўқувчиларининг инглиз тилини ўрганишга иштиёқи баланд. Педагог улар учун дарсдан ташқари «Инглиз тили» тўгарагида ҳар ҳафтада уч кун қўшимча машғулотлар ўтади.
Ютуқлар ўз-ўзидан келмайди
Комила устоз инглиз тили дарсларида ўқувчиларнинг фикрини эркин ифодалашига алоҳида аҳамият беради. Йўқ, нотўғри айтдинг, дейишдан кўра, «Бунақаси ҳам тўғри бўлиши мумкин, лекин мана буниси кўпроқ мос келади», дея янглиш фикрни тўғри йўналтиради. Унинг ўргатганлари беиз кетмаяпти. Ўқувчилари муайян ютуқларга эришиб, лицей шарафини юқори поғонага кўтараётгани бор гап. Жумладан, 2016 йили республикамиздаги «Темурбеклар мактаби» ҳарбий академик лицейи ўқувчилари ўртасида инглиз тилида ўтказилган танлов-викторинада фахрли 2-ўринни эгаллади. Лицей битирувчилари олий таълим муассасаларига ўқишга киришда ўтказиладиган тест синовларида этарли балл тўплаб, талабалик бахтига эришяпти.
2013 йилдан бери Фарғона «Темурбеклар мактаби» ҳарбий академик лицейи ўқувчилари инглиз тили бўйича фан олимпиадаларида юқори ўринларни эгаллаб келмоқда. Хусусан, 2019 йили мазкур лицей ўқувчиси Ҳумоюн Исмоилов инглиз тилидан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказилган фан олимпиадасининг вилоят босқичида ғолиб бўлди. Бундай муваффақиятларга ўз-ўзидан эришилгани йўқ. Фидойи муаллим Комила Қўчқорованинг ўқув жараёнига илғор хорижий тажрибалар, инновацион педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиши, ўқувчиларга илм-фан асосларини ўргатиб, юқори малакали кадрлар тайёрлашда муносиб ҳиссаси бор.
Қаҳрамонимизнинг ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга этказиш, ёшларни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш йўлидаги ибратли фаолияти инобатга олиниб, Президент фармонига мувофиқ, 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан давлатимизнинг юксак мукофоти – «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланди.
– Бу йилги Ўқитувчи ва мураббийлар куни жамоамиз учун қўшалоқ байрам бўлди, – дейди Фарғона «Темурбеклар мактаби» ҳарбий академик лицейи директори подполковник Алишер Абдураҳмонов. – Инглиз тили фани ўқитувчиси Комила Қўчқорованинг «Содиқ хизматлари учун» медали соҳиби бўлгани жамоамиз меҳнатига қаратилган эътибор, ёш ўқитувчилар учун муносиб рағбат, деб ўйлайман. Комила ҳамкасблари билан ўзаро муносабатда хушмуомала, камтарин, жамоатчилик ишларида фаол. Қисқа қилиб айтганда, юксак эътирофларга лойиқ ўқитувчи. Ўз устида тинимсиз ишлайдиган бундай фидойи педагогларимиз билан ҳақли равишда фахрланамиз.

Дилшод РЎЗИҚУЛОВ, Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти