Фарзанддирман толеи баланд

32

Йигитлик – эркак кишининг энг забардаст, куч-ғайрат, шахту шижоатга тўла даври. Инсон умри давомида эришган энг асосий натижалар ҳам айнан мана шу паллага тўғри келади. Ҳазрат Алишер Навоий «Йигитликда йиғ илмнинг мағзини, қарилик чоғида сарф қилғил ани», деган сатрида ушбу муҳим даврни беҳуда ўтказиб, ҳавога совурмай, илм маъноларини ахтаришга даъват этади.

Исми улуғ бобокалонимиз номига атаб қўйилган лейтенант Алишер Комилов илм сирларини пухта ўрганаётган ёшлардан бири. Ҳозирда у Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтининг Илмий-тадқиқотлар маркази илмий ходими сифатида фаолият юритмоқда. Айни кезда Мудофаа вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасалари ҳамда ҳарбий қисмлар учун ўқув симулятор-тренажёрини яратиш билан шуғулланяпти.
Йош олим 1995 йил 30 декабрда Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида туғилган, зиёли оилада вояга этган. Украинадаги Херсон давлат педагогика институтини битириб, ҳозирда Зангиота туманидаги 43-умумтаълим мактабида рус тили ва адабиёти фанидан ўқитувчилик қилаётган онаси Гулхумор Камолова фарзандининг келажагига болалигиданоқ катта орзу-умид боғлаган эди. Интилувчан, изланувчан, мард ўғлон онасининг эзгу ниятларини бирин-кетин рўёбга чиқариб, юзини ёруғ қилишга интилмоқда.

«Ўқув қайда бўлса, улуғлик бўлур»

Билимга чанқоқ қаҳрамонимиз дастлаб Қўрғонтепа туманидаги 8-гимназия (ҳозирги 41-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати), сўнг Фарғона шаҳридаги 1-аниқ ва ижтимоий фанларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ўқиди. Ҳарбийликка ҳавас уни 2011 йилда ҳарбий-техника йўналишидаги Фарғона (ҳозирги «Темурбеклар мактаби») академик лицейига этаклади. Ушбу ўқув масканида математика, физика, она тили ва адабиёт фанларини ўрганиш билан бирга, университетга ўқишга кириш учун пухта тайёргарлик кўрди.
Алишер кўзлаган мақсадига этди, лицейни битириши биланоқ талабалик бахтига эришди. Тошкент ахборот технологиялари университетининг Махсус факультетига ўқишга қабул қилинган юрт ўғлони 2019 йили алоҳида олий ҳарбий таълим муассасасига айлантирилган Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтини тамомлади.
Юсуф хос Ҳожибнинг «Ўқув қайда бўлса, улуғлик бўлур, Билим қайда бўлса, буюклик бўлур», деган пурмаъно ҳикмати бежиз айтилмаган. Алишер ҳар дақиқадан унумли фойдаланиб, тинмай ўқиб ўрганиши, ўз устида мунтазам ишлаши, тенгқурларига ўрнак бўлгулик интилиши уни улуғлик пиллапояларига этаклади. Бу улуғлик унинг курсантлик йилларида эришган ютуқларида яққол намоён бўлади.

Халқаро фан олимпиадасида

2018 йилнинг апрели. Россия, Санкт-Петербург шаҳри. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларидаги курсантлар ўртасида информатика фани бўйича ИВ халқаро олимпиада. Ушбу нуфузли беллашув тўртинчи бор ўтказилаётган бўлса-да, Ўзбекистон жамоаси унда илк иштирокчи. Чунга қарамай, умумжамоа ҳисобида Россия, Беларусь, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон жамоалари ўртасида ИИИ ўрин забт этилди. Бу натижада Алишер Комиловнинг ҳам ҳиссаси бор. Унинг фаол иштироки алоҳида эътироф этилгани боис, кейинги йилги В халқаро олимпиада йўлланмасини қўлга киритди. 2019 йилнинг март ойида Россия Федерацияси Тверь шаҳрида бўлиб ўтган ушбу мусобақа шоҳсупасида юртимиз вакиллари яна бир поғона юқорилаб, ИИ ўринни эгаллади.
– Ушбу беллашув икки турдан, ҳар бир жамоа уч нафар курсантдан иборат бўлади, – дейди лейтенант Алишер Комилов. – Дастлабки турда жамоаларнинг умумий тайёргарлиги синовдан ўтказилади. Яъни «Миcрософт Оффиcе» дастурларига доир топшириқлар эчилади. Кейинги босқичда информатиканинг тор мутахассисликлари бўйича чуқурлаштирилган вазифалар бажарилади. Мазкур олимпиадада илк марта қатнашганимиздаёқ, нечоғли ҳаяжон бўлмасин, ўзбек ўғлонларининг билими ҳеч кимдан қолишмаслигини исботлашга ҳаракат қилдик. Кейин ҳам МДҲ мамлакатлари курсантлари ўртасида юқори натижани қайд этдик. Бизга фақат ғалаба ярашади. Бундай ютуқлар замирида юртимизда ҳарбий соҳага берилаётган юксак эътибор мужассам.
Бугун ҳеч бир соҳани замонавий ахборот технологияларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Бундай коммуникацион технологиялар тараққий этган ва барча тармоқларга изчил татбиқ этилаётган бир пайтда халқаро меҳнат бозорида юқори малакали ИТ-мутахассисларига эҳтиёж тобора ортмоқда. АКТ ва ҳарбий алоқа соҳаси билимдонлари сафи кучли ва салоҳиятли кадрлар ҳисобига кенгаяётгани ҳар қанча қувонишга арзийди.

Хушхабар қўша келди

Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтининг Илмий-тадқиқотлар марказида қишин-ёзин иш «қайнайди». Марказ бошлиғи, техника фанлари номзоди, доцент одил Сулаймонов раҳбарлигида лейтенант Алишер Комилов ҳам қатор илмий лойиҳалар устида ишлайди. Чундай кунларнинг бирида марказнинг катта илмий ходими капитан Жонибек Тожиев бир хушхабар билан келди. Президентнинг 2020 йил 26 августдаги қарорига кўра, «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланганлар рўйхатида лейтенант Алишер Комилов ҳам бор! Бу муждадан сал олдинроқ унга совчи бўлиб борган онаси қудаларнинг розилигини этказган эди. Қўшалоқ келган хушхабар ҳайрати унинг қувончини чандон оширди.
– Алишер ёш мутахассис бўлса-да, ўз устида ишлаши, талабчанлиги ва касбининг моҳир устаси эканлигини намоён қилиши билан ўзини фақат ижобий томондан кўрсатиб келмоқда, – дейди институт бошлиғининг ўринбосари катта лейтенант Бахтиёр Раҳимов. – Касбимиз чет тиллар билан боғлиқ бўлгани учун у айни пайтда илмий изланиш билан бир қаторда инглиз тилини ҳам ўрганяпти. Иш жараёнларини кузатиб, шуни айтишимиз мумкинки, Алишер Комилов унга ишониб топширилган вазифаларни муваффақият билан тўла-тўкис адо этади. Жамоамизда мана шундай иқтидорли, истеъдодли ёшларнинг ютуқларидан фахрланамиз.

Устозлар ёди

Суҳбатдошим билан унинг устозларини эсладик.
– Қўлимга қалам тутиб, ҳарф танитган, хат-саводимизни чиқарган биринчи ўқитувчимни алоҳида хотирлайман, – дейди «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиби А. Комилов. – Академик лицейимизда математика, физика фанлари ўқитувчиларининг билим олишимиздаги ҳиссалари катта. Тошкент ахборот технологиялар университети Махсус факультетида дастурлаш, ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги асосларини ўргатган устозларимдан жуда миннатдорман.
Талабалик йиллари университетимизнинг олимпиадачилар жамоасига аъзо бўлдим. Жамоада юқори босқич талабалари бизга астойдил ўз билимларини, тажрибаларини ўртоқлашган. Улардан алгоритмлар, веб-дастурлаш тилларини ўргандик. Халқаро олимпиадаларда муваффақиятга эришишимизда жамоа раҳбари Алишер Сиддиқовнинг алоҳида ўрни бор. Бу устозимиз 2017 йили МДҲ мамлакатларидаги курсантлар ўртасида информатика фани бўйича ИИИ халқаро олимпиадага кузатувчи сифатида жалб этилгани учун бизнинг мазкур беллашувга тайёрланишимизда катта кўмак берган.

Бахт – лейтенант талқинида

Алишер ҳозир 24 ёшда. Унинг «бахт», «ватанпарварлик» каби инсоний туйғуларини қандай талқин этишига қизиқаман. Истиқлол фарзанди бу тушунчаларни шундай таърифлади:
– Бахт – бу оила тинчлиги, фаровон юртда яшаш, элингда эъзозланиш. Қайси касб-ҳунарда бўлмасин, она Ватан равнақи учун хизмат қилаётган ҳар қандай одам ватанпарвар инсондир. Ватанпарварлик – киндик қони тўкилган гўшанг, жаннатмакон диёрингни севиб-ардоқлаш, кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, керак бўлса, жонфидоликка тайёрлигинг. Мен мана шу заминнинг бахти кулган, толеи баланд фарзанди эканимдан фахрланаман!

Дилшод РЎЗИҚУЛОВ, Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти