Она тилимиз нақадар бой ва қадимийдир

37

Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлигининг Тошкент шаҳрида жойлашган ҳарбий қисми ташаббуси билан пойтахтимизнинг Чилонзор туманида жойлашган 4-сонли мактаб-интернатида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.


“Тил – миллат кўзгуси” шиори остида ташкил этилган мазкур тадбирда ўзбек тилининг луғавий бойлиги, гўзаллиги ва жамиятимиз тараққиётида тутган ўрни хусусида сўз юритилди. Она тилимизда айтилган шеърлар, ҳарбий хонандалар томонидан куйланган қўшиқлар тадбирга янада кўтаринки кайфият ва байрамона руҳ бағишлади.
Шунингдек, ушбу ҳарбий қисм шахсий таркиби ва уларнинг фарзандлари “Темурийлар тарихи давлат музейи” га ҳам экскурсия уюштирдилар.
Экскурсия давомида ташриф буюрувчилар буюк соҳибқирон Амир Темур шахси, шажараси, ҳарбий маҳорати ва жаҳон цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида маълумотларга эга бўлдилар.

Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари
қўмондонлиги матбуот хизмати