Халқаро илмий онлайн-конференция

61

“Замонавий ҳарбий низолар ва уларнинг олдини олишнинг йўллари (олинадиган сабоқлар контекстида)” мавзусида Халқаро илмий онлайн-конференция

2020 йилнинг 4-5 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академиясида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) ёрдами билан “Замонавий ҳарбий низолар ва уларнинг олдини олишнинг йўллари (олинадиган сабоқлар контекстида)” мавзусида, ҳар йили ташкиллаштириладиган Халқаро илмий онлайн-конференция ўтказилмоқда. Конференция виртуал сессия шаклида ўтказилади.

Конференцияда бевосита ҚК Академиясида миллий экспертлар, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган халқаро ташкилотларнинг вакиллари ва хорижий давлатларнинг ҳарбий атташелари иштирок этадилар.

Хорижий экспертлар, мунозараларда видеоконференц алоқа орқали иштирок этишлари мумкин.

Конференция қуйидаги мавзувий секциялар кўринишида ўтказилади:

  1. Хавфсизликни таъминлаш ва урушларни олдини олишдаги халқаро саъй-ҳаракатлар;
  2. Замонавий ҳарбий можаролар;
  3. Киберхавфсизлик: таҳдидлар ва уни таъминлашнинг замонавий ёндашувлари;
  4. Минтақавий ҳамкорлик – глобал хавфсизликнинг асосидир.

Конференция ўзбек, рус ва инглиз тилларида, синхрон таржимани ёрдамида ўтказилади.

Қўшимча маълумотлар ва тадбир иштирокчиларини рўйхатга олиш электрон почта орқали амалга оширилади.

Контактлар:

100023, Ташкент ш., Мирзо Улуғбек тумани, Паркент-2 кўчаси, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси,

Тел: (+998 71) 268-59-82

Факс: (+998 71) 268-02-70

Е-mail: iarcafauzb@gmail.com

   akaduz@yandex.ru

   akaduz@umail.uz

Халқаро илмий онлайн-конференция дастури