Курсантлар тарихий обидани зиёрат қилди

98

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтининг янги қабул қилинган курсантлари Зангиота зиёратгоҳига экскурсия қилишди.


Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Зангиота туман Кенгаши раиси Асия Кудайбергенова иштирокида амалга оширилган ушбу саёҳат давомида бўлажак офицерлар табаррук маскандаги мақбара, минора, масжид, Занги отанинг ва рафиқаси Анбар Бибининг дахмаларини кўздан кечиришди. Уларга Зангиота туман бош имом хатиби Ғайбулла Мадалимов зиёратгоҳ тарихи, қадриятлар ва зиёрат одоби ҳақида қимматли маълумотлар улашди.
– Бу каби тарихий обидаларни зиёрат қилиш, улар ҳақидаги маълумотларни ўрганиш бўлажак офицерларда юксак маънавият, аждодлар билан фахрланиш ва ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришга хизмат қилади, – дейди курс бошлиғининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари капитан Шерқўзи Хакимов.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти