ХАЛҚАРО ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШГА БЎЛГАН ЗАМОНАВИЙ ЁНДАШУВЛАР

0
953

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясида  17-18 ноябрь кунлари Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти билан ҳамкорликда “Хавфсизликни таъминлашга қаратилган замонавий ёндашувлар: низолар ва уларнинг олдини олиш йўллари” мавзусидаги халқаро илмий онлайн конференция ўтказилади.

БМТ, ЕХҲТ, НАТО, ЮНИСЕФ, МДҲга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари кенгаши котибияти, ШҲТ Минтақавий терроризмга қарши курашиш тузилмаси, Халқаро қизил хоч қўмитаси, Жорж Маршал номидаги Европа хавфсизлик масалаларини ўрганиш маркази, АҚШ Миллий мудофаа университети ҳузуридаги Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё стратегик тадқиқотлар маркази ҳамда бир қатор давлатларнинг олий ҳарбий таълим муассасалари вакиллари ва давлатимизда аккредитациядан ўтган ҳарбий атташелар иштирокидаги мазкур конференция халқаро хавфсизликни таъминлашга бўлган замонавий ёндашувлар, ҳарбий тўқнашувлар характери ва уларнинг пайдо бўлиш омиллари, уларнинг келажакда ривожланиш динамикаси ва трансформацияси, низоларни олдини олиш каби мақсадларга қаратилган.

Маълумот учун манзил: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани Асака кўчаси-1. Телефонлар: 71-289-97-16, 71- 289-97-98, 90-983-70-88.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари

Академияси ташкилий қўмитаси