Ҳайит айёми муносабати билан ҳарбийлар чўпоннинг уйини таъмирлаб беришди

50

Кеча, 6 июнь куни Хайит айёмида Жиззах вилоятидаги ҳарбий қисмлардан бирининг ҳарбий хизматчилари ва Бахмал тумани “Ватанпарвар” маҳалласи фаоллари 2-гуруҳ ногирони Аҳад Аҳмедов ва боқувчиcини йўқотган Мавлуда Мусурова хонадонларида бўлишди.

Биринчи хонадон бекаси Шафоат Муталова турмуш ўртоғи 2-гуруҳ ногиронлиги сабабли уйини таъмирлаб берилишини сўраб бир неча маротаба Ўсмат туман ҳокимлигига мурожаат қилган ва амалий натижа бўлмаган.

Айём муносабати билан мазкур хонадонда ҳарбийлар меҳмон бўлишди ва хонадонни таъмирлаш ишларини бошлаб юборишди. Уйнинг томи ёпилиши учун материл келтирилди. Носоз электр симлари янгисига алмаштирилди. Дераза ўрнатилиб, хонадон ички қисмида монтаж ишлари якунига етказилди.

Шунингдек, Беккелди қишлоғи Бахмал маҳалласида истиқомат қилаётган боқувчини йўқотган Мавлуда Мусурова ва унинг қизи 2-гуруҳ ногирони Ирода Тўлқинова оиласига микротўлқинли печ ва ошхона анжомлари совға қилинди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати