Nomzodga qo‘yiladigan talablar

КОНТРАКТ БЎЙИЧА ҲАРБИЙ ХИЗМАТГА НОМЗОДЛАРНИ САРАЛАШ ТАРТИБИ

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447 сон “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори ҳамда мудофаа вазирининг 2020 йил 11 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 130-сонли (Адлия вазирлиги рўйхати 3226-сон 2020 йил 16 март) буйруғига асосан контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш истагини билдирган фуқаро ариза билан доимий яшаш жойидаги мудофаа ишлари бошқармасига мурожаат қилади.

Навбатдаги саралаш тадбирлари бошланишидан ўн кун олдин мудофаа ишлар бошқармалари томонидан номзодларга саралаш тадбирларини бошланиш вақти ва жойи ҳақида хабар берилади.

Номзоднинг мутахассислиги ҳарбий округ қўшинларидаги мавжуд бирламчи бўш лавозимлар рўйхатига мос келса ва бўйининг баландлиги белгиланган махсус талабларга жавоб берса, номзод ҳарбий-касбий саралаш тадбирларига жалб этилади.

Номзодларни контракт бўйича ҳарбий хизматга саралаш тадбирлари қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:

номзодни дастлабки ўрганиш (ҳужжатларни йиғиш ва ўрганиш, суҳбат);

жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш;

психологик ўрганиш (интеллектуал ривожланганлик даражаси ва психоэмоционал барқарорлиги баҳоланади);

тиббий кўрик;

мувофиқлаштиришдан ўтказиш.

Мудофаа вазирлиги учун зарур ҳолларда илмий даража ёки илмий унвонга эга бўлган фан арбоблари, шунингдек маданият вакиллари, сўнгги беш йил давомида республика миқёсидаги спорт мусобақасининг ғолиби бўлган ёки халқаро миқёсдаги спорт мусобақасининг 1-3-ўринларидан бирини эгаллаган спортчилар истисно тариқасида саралашнинг фақатгина тиббий кўрик, мувофиқлаштиришдан ўтказиш босқичларидан ўтадилар.

Саралашнинг барча босқичларидан муваффақиятли ўтган ва саралаш тадбирлари якунига кўра энг юқори натижаларга эришган номзодлар бўш лавозимлар мавжуд бўлган тақдирда қонунчиликда белгиланган тартибда қабул қилинадилар.

НОМЗОДЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН АСОСИЙ ТАЛАБЛАР

         Қуйидаги талабларга жавоб берадиган фуқаролар контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинади:

оддий аскар ва сержантлар таркиби лавозимларига – ўттиз ёшгача бўлган ҳарбий хизматга мажбурлар ва аёллар ҳамда муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий хизматчилар;

оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимларига – муқаддам контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган оддий аскар ва сержантлар таркибидаги қирқ ёшгача бўлган ҳарбий хизматга мажбурлар;

оддий аскар, сержант ва офицерлар таркиби лавозимларига – муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаган ва олий маълумотга эга ўттиз ёшгача бўлган ҳарбий хизматга мажбурлар;

офицерлар таркиби лавозимларига – қирқ ёшгача бўлган резервдаги ва захирадаги офицерлар.

НОМЗОДЛАРНИ  КОНТРАКТ БЎЙИЧА ҲАРБИЙ ХИЗМАТГА  ҚАБУЛ ҚИЛИШНИ РАД ЭТИШ ҲОЛАТЛАРИ

         Қуйидаги ҳолатларда саралашнинг исталган босқичида номзодни контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш рад этилиши мумкин:

номзодлар Ўзбекистон Республикасининг “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонунида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги Низом”да белгиланган талабларга жавоб бермаса;

контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилишда номзод бўйининг баландлиги Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 3147, 2019 йил 3 апрель) белгиланган махсус талабларга жавоб бермаса;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ контракт тузиш ҳуқуқи бўлмаса;

номзодга нисбатан жиноий иш қўзғатилган, унга нисбатан дастлабки тергов ёки суриштирув олиб борилаётган, жиноий иш судда кўрилаётган бўлса (бу ҳолатларда номзодни қайта кўриб чиқиш жиноий иш бўйича якуний қарор қабул қилинганидан сўнг амалга оширилади);

жазо чорасидан ва амнистия қўлланилганидан қатъий назар содир этган жинояти учун айблов ҳукми мавжуд бўлса;

номзод муқаддам контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган ва ҳарбий хизматчининг номига доғ туширувчи хатти-ҳаракатни содир этганлиги ёки хизмат вазифасига нолойиқ бўлиб қолганлиги сабабли бўшатилган бўлса;

номзод ўзи ҳақида била туриб нотўғри маълумотлар тақдим қилгани аниқланганда;

номзод контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш учун назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этишдан бош тортганда.

 НОМЗОДЛАР ТОМОНИДАН ТАҚДИМ ЭТИЛИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН  ҲУЖЖАТЛАР РЎЙХАТИ

            Номзод саралаш комиссияси котибига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим:

паспорт ва ҳарбий гувоҳнома нусхаси (аслини кўрсатган ҳолда);

туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси;

номзод томонидан қўлда ёки компьютерда ёзилган таржимаи ҳол;

анкета-маълумотнома;

ўрта ёки ўрта-махсус, касб-ҳунар (ўрта-махсус профессионал) ёхуд олий маълумотни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (аслини кўрсатган ҳолда);

3 х 4 см ўлчамдаги олтита рангли фотосурат (бош кийимсиз ва бурчаксиз), шунингдек 9 х 12 см ўлчамдаги иккита рангли фотосурат (бош кийимсиз);

яшаш жойи бўйича белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома.

Номзод тақдим этган ҳужжатлар тўлиқ ва улардаги маълумотлар тўғри бўлиши зарур.

Ҳужжатлар тўлиқ ва улардаги маълумотлар тўғри бўлган ҳолларда номзод шу вақтнинг ўзида суҳбатдан ўтказилади.

Ҳужжатларида камчилик аниқланган номзодга ушбу камчиликни бартараф этиши ва навбатдаги қабул кунида ҳозир бўлиши Саралаш комиссияси котиби томонидан тушунтирилади.

ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

    Ҳарбий хизматчилар ҳарбий хизмат шартларида белгиланган чекловларни ҳисобга олган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ҳамда шахсий ҳуқуқ ва эркинликлардан тўлиқ фойдаланадилар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг барча мажбуриятларини бажарадилар.

Ҳарбий бурчни адо этишдаги мардлиги ва жасорати, жанговар-хизмат фаолияти, жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарликдаги юқори кўрсаткичлари, янги, мураккаб жанговар техникани аъло даражада эгаллагани, қўшинларга намунали раҳбарлик қилгани ҳамда Ватан ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари олдидаги бошқа мислсиз хизматлари учун ҳарбий хизматчилар Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари билан тақдирланишга тақдим қилинишлари мумкин.

Ҳарбий хизматчилар Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети маблағлари ҳисобидан озиқ-овқат, пул, кийим-кечак, уй-жой таъминоти билан таъминланадилар, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган пенсия ва тиббий таъминот ҳамда бошқа ижтимоий кафолат ва имтиёзлардан фойдаланадилар.

Оддий аскар, сержант ва офицерлар таркибига мансуб контракт буйича ҳарбий хизматчиларга:

йил якунларига кўра январь ойида қўшинлар жанговар шайлигини сақлаб турганлиги, хизмат мажбуриятларини виждонан бажарганлиги учун белгиланган меъёрларга кўра иккита пул таъминоти окладига тенг миқдордаги бир марта бериладиган пул мукофоти тўланади;

бир йилда бир марта битта пул таъминоти окладига тенг миқдордаги моддий ёрдам пули тўлаб берилади.

Контракт бўйича ҳарбий хизматчилар ва улар билан бирга яшовчи оила аъзоларига янги ҳарбий хизмат жойида Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартиб ва меъёрлар бўйича яшаш учун турар жой берилади.

Ҳарбий хизматчилар ва улар билан бирга яшовчи оила аъзолари турар жой билан таъминланмаган такдирда, уларга ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган миқдорда турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун компенсация пули тўланади.

КОНТРАКТ БЎЙИЧА ҲАРБИЙ ХИЗМАТГА САРАЛАШ ЖАРАЁНИДА НОМЗОДЛАРНИНГ ЖИСМОНИЙ ТАЙЁРГАРЛИК ДАРАЖАСИНИ БАҲОЛАШ МЕТОДИКАСИ

  1. Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик натижалари бўйича баҳоли кўрсаткичлари балларга ўгирилади. Умумий тўпланиши мумкин бўлган максимал балл – 195 баллни ташкил этади.
  2. Жисмоний тайёргарлик учун натижалар баллар тизимида қуйидаги мезонлар бўйича белгиланади:
Т/р Машқнинг номланиши Асосий баллар Қўшимча рағбат бали
“5” баҳо “4” баҳо “3” баҳо
1. 100 метрга югуриш 50 40 30 Ҳар бир қўшимча сония учун бир балл
(макс. 20 балл)
2. Турникда тортилиш

(Куч машқлари комплекси)

50 40 30 Ҳар бир қўшимча тортилиш учун бир балл (макс. 10 балл)
3. 3000 (1000) метрга югуриш 50 40 30 Ҳар бир қўшимча
10 сония учун бир балл (макс. 15 балл)
Жами 150 120 90 45

 

  1. Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш натижалари қуйидаги формула асосида умумлаштирилади:

JTN – (Abl + Qbl) = 150 балл + 6 балл = 156 балл.

Бунда:

JTN – жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш натижаси – 156 балл;

Abl – номзод тўплаган асосий баллар йиғиндиси – 150 балл;

Qbl – қўшимча балллар йиғиндиси – 6 балл.

НОМЗОДЛАРНИНГ ЖИСМОНИЙ ТАЙЁРГАРЛИК ДАРАЖАСИНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

Муддатли ҳарбий хизматчилар учун (2-ёш гуруҳи бўйича)

100 МЕТРГА ЮГУРИШ ТУРНИКДА ТОРТИЛИШ 3000 МЕТРГА ЮГУРИШ
Баҳо мезони Вақт (сония) Балл Баҳо мезони Тортилиш сони Балл Баҳо мезони Вақт (дақиқа,сония) Балл
“3” баҳо 15,4 30 “3” баҳо 9 30 “3” баҳо 13-36-13,45 30
Қўшимча балл 15,3 +1 Қўшимча

балл

10 +1 Қўшимча балл 13,26-13,35 +1
15,2 +2 “4” баҳо 11 40 13,16-13,25 +2
15,1 +3 Қўшимча

балл

12 +1 13,11-13,15 +3
15,0 +4 5” баҳо 13 50 “4” баҳо 13,01-13,10 40
14,9 +5 Қўшимча

балл

14 +1 Қўшимча балл 12,51-13,00 +1
14,8 +6 15 +2 “5” баҳо 12,41-12,50 50
14,7 +7 16 +3 Қўшимча

балл

12,31-12,40 +1
“4” баҳо 14,6 40 17 +4 12,21-12,30 +2
Қўшимча балл 14,5 +1 18 +5 12,11-12,20 +3
14,4 +2 19 +6 12,01-12,10 +4
14,3 +3 20 +7 11,51-12,00 +5
“5” баҳо 14,2 50 21 +8 11,41-11,50 +6
Қўшимча балл 14,1 +1 22 +9 11,31-11,40 +7
14,0 +2 23 +10 11,21-11,30 +8
13,9 +3 11,11-11,20 +9
13,8 +4 11,01-11,10 +10
13,7 +5 10,51-11,00 +11
13,6 +6 10,41-10,50 +12
13,5 +7 10,31-10,40 +13
13,4 +8 10,21-10,30 +14
13,3 +9 10,11-10,20 +15
13,2 +10
13,1 +11
13,0 +12
12,9 +13
12,8 +14
12,7 +15
12,6 +16
12,5 +17
12,4 +18
12,3 +19
12,2 +20

 

1-ЁШ ГУРУҲИГА МАНСУБ ФУҚАРОЛАР УЧУН

100 МЕТРГА ЮГУРИШ ТУРНИКДА ТОРТИЛИШ 3000 МЕТРГА ЮГУРИШ
Баҳо мезони Вақт (сония) Балл Баҳо мезони Тортилиш сони Балл Баҳо мезони Вақт (дақиқа, сония) Балл
“3” баҳо 15,2 30 “3” баҳо 10 30 “3” баҳо 13,26-13,35 30
Қўшимча балл 15,1 +1 Қўшимча

балл

11 +1 Қўшимча балл 13,16-13,25 +1
15,0 +2 “4” баҳо 12 40 13,06-13,15 +2
14,9 +3 Қўшимча

балл

13 +1 13,01-13,05 +3
14,8 +4 5” баҳо 14 50 “4” баҳо 12,51-13,00 40
14,7 +5 Қўшимча

балл

15 +1 Қўшимча балл 12,41-12,50 +1
14,6 +6 16 +2 “5” баҳо 12,31-12,40 50
14,5 +7 17 +3 Қўшимча

балл

12,21-12,30 +1
“4” баҳо 14,4 40 18 +4 12,11-12,20 +2
Қўшимча балл 14,3 +1 19 +5 12,01-12,10 +3
14,2 +2 20 +6 11,51-12,00 +4
14,1 +3 21 +7 11,41-11,50 +5
“5” баҳо 14,0 50 22 +8 11,31-11,40 +6
Қўшимча балл 13,9 +1 23 +9 11,21-11,30 +7
13,8 +2 24 +10 11,11-11,20 +8
13,7 +3 11,01-11,10 +9
13,6 +4 10,51-11,00 +10
13,5 +5 10,41-10,50 +11
13,4 +6 10,31-10,40 +12
13,3 +7 10,21-10,30 +13
13,2 +8 10,11-10,20 +14
13,1 +9 10,10 +15
13,0 +10
12,9 +11
12,8 +12
12,7 +13
12,6 +14
12,5 +15
12,4 +16
12,3 +17
12,2 +18
12,1 +19
12,0 +20

 

2-ЁШ ГУРУҲИГА МАНСУБ ФУҚАРОЛАР УЧУН 

100 МЕТРГА ЮГУРИШ ТУРНИКДА ТОРТИЛИШ 3000 МЕТРГА ЮГУРИШ
Баҳо мезони Вақт (сония) Балл Баҳо мезони Тортилиш сони Балл Баҳо мезони Вақт (дақиқа,сония) Балл
“3” баҳо 15,4 30 “3” баҳо 9 30 “3” баҳо 13,36-13,45 30
Қўшимча балл 15,3 +1 Қўшимча

балл

10 +1 Қўшимча балл 13,26-13,35 +1
15,2 +2 “4” баҳо 11 40 13,16-13,25 +2
15,1 +3 Қўшимча

балл

12 +1 13,11-13,15 +3
15,0 +4 5” баҳо 13 50 “4” баҳо 13,01-13,10 40
14,9 +5 Қўшимча

балл

14 +1 Қўшимча балл 12,51-13,00 +1
14,8 +6 15 +2 “5” баҳо 12,41-12,50 50
14,7 +7 16 +3 Қўшимча

балл

12,31-12,40 +1
“4” баҳо 14,6 40 17 +4 12,21-12,30 +2
Қўшимча балл 14,5 +1 18 +5 12,11-12,20 +3
14,4 +2 19 +6 12,01-12,10 +4
14,3 +3 20 +7 11,51-12,00 +5
“5” баҳо 14,2 50 21 +8 11,41-11,50 +6
Қўшимча балл 14,1 +1 22 +9 11,31-11,40 +7
14,0 +2 23 +10 11,21-11,30 +8
13,9 +3  

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

11,11-11,20 +9
13,8 +4 11,01-11,10 +10
13,7 +5 10,51-11,00 +11
13,6 +6 10,41-10,50 +12
13,5 +7 10,31-10,40 +13
13,4 +8 10-21-10,30 +14
13,3 +9 10,20 +15
13,2 +10
13,1 +11
13,0 +12
12,9 +13
12,8 +14
12,7 +15
12,6 +16
12,5 +17
12,4 +18
12,3 +19
12,2 +20

 

3-ЁШ ГУРУҲИГА МАНСУБ ФУҚАРОЛАР УЧУН 

100 МЕТРГА ЮГУРИШ ТУРНИКДА ТОРТИЛИШ 3000 МЕТРГА ЮГУРИШ
Баҳо мезони Вақт (сония) Балл Баҳо мезони Тортилиш сони Балл Баҳо мезони Вақт (дақиқа, сония) Балл
“3” баҳо 16,0 30 “3” баҳо 6 30 “3” баҳо 15,21-15,30 30
Қўшимча балл 15,9 +1 Қўшимча

балл

7 +1 Қўшимча балл 15,11-15,20 +1
15,8 +2 “4” баҳо 8 40 15,01-15,10 +2
15,7 +3 Қўшимча

балл

9 +1 14,51-15,00 +3
15,6 +4 5” баҳо 10 50 “4” баҳо 14,41-14,50 40
15,5 +5 Қўшимча

балл

11 +1 Қўшимча балл 14,31-14,40 +1
“4” баҳо 15,4 40 12 +2 14,21-14,30 +2
Қўшимча балл 15,3 +1 13 +3 “5” баҳо 14,11-14,20 50
15,2 +2 14 +4 Қўшимча

балл

14,01-14,10 +1
15,1 +3 15 +5 13,51-14,00 +2
15,0 +4 16 +6 13,41-13,50 +3
14,9 +5 17 +7 13,31-13,40 +4
“5” баҳо 14,8 50 18 +8 13,21-13,30 +5
Қўшимча балл 14,7 +1 19 +9 13,11-13,20 +6
14,6 +2 20 +10 13,01-13,10 +7
14,5 +3 12,51-13,00 +8
14,4 +4 12,41-12,50 +9
14,3 +5 12,31-12,40 +10
14,2 +6 12,21-12,30 +11
14,1 +7 12,11-12,20 +12
14,0 +8 12,01-12,10 +13
13,9 +9 11,51-12,00 +14
13,8 +10 11,50 +15
13,7 +11
13,6 +12
13,5 +13
13,4 +14
13,3 +15
13,2 +16
13,1 +17
13,0 +18
12,9 +19
12,8 +20

 

4-ЁШ ГУРУҲИГА МАНСУБ ФУҚАРОЛАР УЧУН 

100 МЕТРГА ЮГУРИШ ТУРНИКДА ТОРТИЛИШ 3000 МЕТРГА ЮГУРИШ
Баҳо мезони Вақт (сония) Балл Баҳо мезони Тортилиш сони Балл Баҳо мезони Вақт (дақиқа,сония) Балл
“3” баҳо 16,6 30 “3” баҳо 4 30 “3” баҳо 16,31 -16,40 30
Қўшимча балл 16,5 +1 Қўшимча

балл

5 +1 Қўшимча балл 16,21-16,30 +1
16,4 +2 “4” баҳо 6 40 16,11-16,20 +2
16,3 +3 Қўшимча

балл

7 +1 16,01-16,10 +3
15,51-16,00 +4
16,2 +4 5” баҳо 8 50 “4” баҳо 15,41-15,50 40
16,1 +5 Қўшимча

балл

9 +1 Қўшимча балл 15,31-15,40 +1
15,21-15,30 +2
“4” баҳо 16,0 40 10 +2 15,11-15,20 +3
15,01-15,10 +4
Қўшимча балл 15,9 +1 11 +3 “5” баҳо 14,51-15,00 50
15,8 +2 12 +4 Қўшимча

балл

14,41-14,50 +1
15,7 +3 13 +5 14,31-14,40 +2
15,6 +4 14 +6 14,21-14,30 +3
15,5 +5 15 +7 14,11-14,20 +4
“5” баҳо 15,4 50 16 +8 14,01-14,10 +5
Қўшимча балл 15,3 +1 17 +9 13,51-14,00 +6
15,2 +2 18 +10 13,41-13,50 +7
15,1 +3 13,31-13,40 +8
15,0 +4 13,21-13,30 +9
14,9 +5 13,11-13,20 +10
14,8 +6 13,01-13,10 +11
14,7 +7 12,51-13,00 +12
14,6 +8 12,41-12,50 +13
14,5 +9 12,31-12,40 +14
14,4 +10 12,21-12,30 +15
14,3 +11
14,2 +12
14,1 +13
14,0 +14
13,9 +15
13,8 +16
13,7 +17
13,6 +18
13,5 +19
13,4 +20

 

1-ЁШ ГУРУҲИГА МАНСУБ АЁЛЛАР УЧУН

100 МЕТРГА ЮГУРИШ КУЧ МАШҚЛАРИ 1000 МЕТРГА ЮГУРИШ
Баҳо мезони Вақт (сония) Балл Баҳо мезони Бажариш сони Балл Баҳо мезони Вақт (дақиқа, сония) Балл
“3” баҳо 18,0 30 “3” баҳо 26 30 “3” баҳо 4,51-5,00 30
Қўшимча балл 17,9 +1 Қўшимча

балл

27 +1 Қўшимча балл 4,41-4,50 +1
17,8 +2 28 +2 “4” баҳо 4,31-4,40 40
17,7 +3 “4” баҳо 29 40 Қўшимча балл 4,21-4,30 +1
17,6 +4 Қўшимча

балл

30 +1 4,26-4,20 +2
17,5 +5 31 +2 “5” баҳо 4,16-4,25 50
“4” баҳо 17,4 40 5” баҳо 32 50 Қўшимча

балл

4,06-4,15 +1
Қўшимча балл 17,3 +1 33 +1 3,56-4,05 +2
17,2 +2 34 +2 3,46-3,55 +3
17,1 +3 35 +3 3,36-3,45 +4
17,0 +4 36 +4 3,26-3,35 +5
16,9 +5 37 +5 3,16-3,25 +6
“5” баҳо 16,8 50 38 +6 3,06-3,15 +7
Қўшимча балл 16,7 +1 39 +7 2,56-3,05 +8
16,6 +2 40 +8 2,46-2,55 +9
16,5 +3 41 +9 2,36-2,45 +10
16,4 +4 42 +10 2,26-2,35 +11
16,3 +5 2,16-2,25 +12
16,2 +6 2,06-2,15 +13
16,1 +7 1,56-2,05 +14
16,0 +8 1,55 +15
15,9 +9
15,8 +10
15,7 +11
15,6 +12
15,5 +13
15,4 +14
15,3 +15
15,2 +16
15,1 +17
15,0 +18
14,9 +19
14,8 +20

 

2-ЁШ ГУРУҲИГА МАНСУБ АЁЛЛАР УЧУН 

100 МЕТРГА ЮГУРИШ КУЧ МАШҚЛАРИ 1000 МЕТРГА ЮГУРИШ
Баҳо мезони Вақт (сония) Балл Баҳо мезони Бажариш сони Балл Баҳо мезони Вақт (дақиқа,сония) Балл
“3” баҳо 18,6 30 “3” баҳо 24 30 “3” баҳо 5,11-5,20 30
Қўшимча балл 18,5 +1 Қўшимча

балл

25 +1 Қўшимча балл 5,01-5,10 +1
18,4 +2 26 +2 4,51-5,00 +2
18,3 +3 “4” баҳо 27 40 “4” баҳо 4,41-4,50 40
18,2 +4 Қўшимча

балл

28 +1 Қўшимча балл 4,36-4,40 +1
18,1 +5 29 +2 “5” баҳо 4,26-4,35 50
“4” баҳо 18,0 40 5” баҳо 30 50 Қўшимча

балл

4,16-4,25 +1
Қўшимча балл 17,9 +1 Қўшимча

балл

31 +1 4,06-4,15 +2
17,8 +2 32 +2 3,56-4,05 +3
17,7 +3 33 +3 3,46-3,55 +4
17,6 +4 34 +4 3,36-3,45 +5
17,5 +5 35 +5 3,26-3,35 +6
“5” баҳо 17,4 50 36 +6 3,16-3,25 +7
Қўшимча балл 17,3 +1 37 +7 3,06-3,15 +8
17,2 +2 38 +8 2,56-3,05 +9
17,1 +3 39 +9 2,46-2,55 +10
17,0 +4 40 +10 2,36-2,45 +11
16,9 +5 2,26-2,35 +12
16,8 +6 2,16-2,25 +13
16,7 +7 2,06-2,15 +14
16,6 +8 2,05 +15
16,5 +9
16,4 +10
16,3 +11
16,2 +12
16,1 +13
16,0 +14
15,9 +15
15,8 +16
15,7 +17
15,6 +18
15,5 +19
15,4 +20

 

3-ЁШ ГУРУҲИГА МАНСУБ АЁЛЛАР УЧУН

100 МЕТРГА ЮГУРИШ КУЧ МАШҚЛАРИ 1000 МЕТРГА ЮГУРИШ
Баҳо мезони Вақт (сония) Балл Баҳо мезони Бажариш сони Балл Баҳо мезони Вақт (дақиқа, сония) Балл
“3” баҳо 19,2 30 “3” баҳо 22 30 “3” баҳо 5,31-5,40 30
Қўшимча балл 19,1 +1 Қўшимча

балл

23 +1 Қўшимча балл 5,21-5,30 +1
19,0 +2 24 +2 5,11-5,20 +2
18,9 +3 “4” баҳо 25 40 5,06-5,10 +3
18,8 +4 Қўшимча

балл

26 +1 “4” баҳо 4,56-5,05 40
18,7 +5 27 +2 Қўшимча

балл

4,51-4,55 +1
“4” баҳо 18,6 40 5” баҳо 28 50
Қўшимча балл 18,5 +1 Қўшимча

балл

29 +1 “5” баҳо 4,41-4,50 50
18,4 +2 30 +2 Қўшимча

балл

4,31-4,40 +1
18,3 +3 31 +3 4,21-4,30 +2
18,2 +4 32 +4 4,11-4,20 +3
18,1 +5 33 +5 4,01-4,10 +4
“5” баҳо 18,0 50 34 +6 3,51-4,00 +5
Қўшимча балл 17,9 +1 35 +7 3,41-3,50 +6
17,8 +2 36 +8 3,31-3,40 +7
17,7 +3 37 +9 3,21-3,30 +8
17,6 +4 38 +10 3,11-3,20 +9
17,5 +5 3,01-3,10 +10
17,4 +6 2,51-3,00 +11
17,3 +7 2,41-2,50 +12
17,2 +8 2,31-2,40 +13
17,1 +9 2,21-2,30 +14
17,0 +10 2,20 +15
16,9 +11
16,8 +12
16,7 +13
16,6 +14
16,5 +15
16,4 +16
16,3 +17
16,2 +18
16,1 +19
16,0 +20

 

4-ЁШ ГУРУҲИГА МАНСУБ АЁЛЛАР УЧУН

100 МЕТРГА ЮГУРИШ КУЧ МАШҚЛАРИ 1000 МЕТРГА ЮГУРИШ
Баҳо мезони Вақт (сония) Балл Баҳо мезони Бажариш сони Балл Баҳо мезони Вақт (дақиқа, сония) Балл
“3” баҳо 20,6 30 “3” баҳо 19 30 “3” баҳо 5,51-6,00 30
Қўшимча балл 20,5 +1 Қўшимча

балл

20 +1 Қўшимча балл 5,41-5,50 +1
20,4 +2 21 +2 5,31-5,40 +2
20,3 +3 “4” баҳо 22 40 “4” баҳо 5,21-5,30 40
20,2 +4 Қўшимча

балл

23 +1 Қўшимча

балл

5,11-5,20 +1
20,1 +5 24 +2 “5” баҳо 5,01-5,10 50
20,0 +6 5” баҳо 25 50 Қўшимча

балл

4,51-5,00 +1
19,9 +7 Қўшимча

балл

26 +1 4,41-4,50 +2
19,8 +8 27 +2 4,31-4,40 +3
19,7 +9 28 +3 4,21-4,30 +4
“4” баҳо 19,6 40 29 +4 4,11-4,20 +5
Қўшимча балл 19,5 +1 30 +5 4,01-4,10 +6
19,4 +2 31 +6 3,51-4,00 +7
19,3 +3 32 +7 3,41-3,50 +8
19,2 +4 33 +8 3,31-3,40 +9
19,1 +5 34 +9 3,21-3,30 +10
19,0 +6 35 +10 3,11-3,20 +11
18,9 +7 3,01-3,10 +12
18,8 +8 2,51-3,00 +13
18,7 +9 2,41-2,50 +14
“5” баҳо 18,6 50 2,40 +15
Қўшимча балл 18,5 +1
18,4 +2
18,3 +3
18,2 +4
18,1 +5
18,0 +6
17,9 +7
17,8 +8
17,7 +9
17,6 +10
17,5 +11
17,4 +12
17,3 +13
17,2 +14
17,1 +15
17,0 +16
16,9 +17
16,8 +18
16,7 +18
16,6 +19
16,5 +20

 

НОМЗОДЛАРНИНГ ПСИХОЛОГИК ЎРГАНИШ НАТИЖАЛАРИНИ БАҲОЛАШ МЕТОДИКАСИ

 Саралашнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш босқичидан муваффақиятли ўтган номзодларнинг интеллектуал ривожланганлик даражаси ва психоэмоционал барқарорлигини аниқлаш мақсадида психологик ўрганиш ўтказилади.

  1. Номзодларни психологик ўрганиш натижалари баллар тизимида қуйидаги мезонлар бўйича белгиланади:

 

Т Психологик ўрганиш йўналишлари Баҳо ва баллар
“5” баҳо “4” баҳо “3” баҳо
1. Интеллектуал ривожланганлик даражаси 75-53 52-38 37-23
2. Психоэмоционал барқарорлик даражаси 99-91 90-75 74-59

 

  1. Умумий тўпланиши мумкин бўлган максимал балл – 174 баллни ташкил этади;

3.Психологик ўрганиш (тест) натижалари қуйидаги формула асосида умумлаштирилади:

PTN – (IRD + PBD) = 70 балл + 93 балл = 163 балл.

Бунда:

PTN – психологик ўрганиш (тест) натижаси – 163 балл;

IRD – Интеллектуал ривожланганлик даражаси бўйича номзод тўплаган балл –
70 балл;

PBD – Психоэмоционал барқарорлиги даражаси бўйича номзод тўплаган балл –
93 балл.

НОМЗОДЛАРНИ ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТИШЛАРИ БЎЙИЧА ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАР

Номзодлар соғлиғининг ҳолатига кўра контракт бўйича ҳарбий хизматни ўташга яроқли ёки яроқсиз эканлигини аниқлаш мақсадида улар тиббий кўрикдан ўтказилади.

Номзодларга тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлланмалар ҳарбий округ ва бирлашмаларнинг ҳарбий-касбий саралаш бўлимлари ва ҳарбий қисмлар томонидан берилади.

Саралашдан муваффақиятли ўтган номзодлар гарнизон (ҳудудий) ҳарбий-тиббий комиссияларига тиббий кўрикдан ўтиш учун (Саралаш комиссияси баённомасидан кўчирма, шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ҳарбий гувоҳнома) нусхаси, наркологик, сил касалига қарши кураш, тери-таносил, психоневрологик диспансерлар ва ОИТСга қарши кураш марказидан олинган маълумотнома, сўнгги беш йил ичидаги амбулатор беморнинг тиббий картасидан кўчирма, мажбурий диагностика тадқиқотларининг натижалари билан бирга) юборилади.

Тиббий кўрик Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
25 декабрдаги ПҚ-4076-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш
ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3147, 2019 йил
3 апрель) талабларига мувофиқ ўтказилади.

Тиббий кўрик натижаларига кўра ҳарбий хизматга яроқсиз ёки кейинчалик қайта тиббий кўрикдан ўтказиш шарти билан даволанишга муҳтож деб топилган номзодлар контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинмайди.