Ўзбекистон армиясининг солномаси

1991 йил 6 сентябрь – Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мудофаа ишлари вазирлигини ташкил этиш тўғрисидаги Фармони эълон қилинди.

1992 йил 14 январь – Республика Олий Кенгашининг қарорига кўра, мамлакатимиз ҳудудидаги ҳарбий тузилмалар республика тасарруфига олинди.

1993 йил 29 декабрь – Ўзбекистон Республикасининг Қонунига биноан 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни сифатида белгиланди.

1994 йил 18 март – Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Жиззах авиация олий ҳарбий билим юрти ташкил этилди.

1994 йил 15 июль – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясини ташкил этиш тўғрисида» ги қарори эълон қилинди.

2001 йил январь – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қуролли Кучлар сержантлари таркибини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида қарорига асосан Тошкент, Марказий, Жануби-ғарбий ва Шарқий ҳарбий округларида Сержантлар тайёрлаш мактаблари ташкил этилди.

2002 йил 12 декабрь – Ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида» ги Қонуни янги таҳрирда қабул қилинди.

2003 йил  январь – Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг «Миллий армиямиз – мустақиллигимизнинг, тинч ва осойишта ҳаётимизнинг мустаҳкам кафолатидир» китоби «Ўзбекистон» нашриётида чоп этилди.

2008 йил 20 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида муддатли ҳарбий хизматни ўташ шарт-шароитларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Фармони эълон қилинди.

2010 йил 12 январь – Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан Тошкент шаҳрида «Ватанга қасамёд» ҳайкали бунёд этилди.

2012 йил 10 июль – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ Тошкент тиббиёт академияси ҳузурида ҳарбий-тиббий факультетга асос солинди.

2012 йил 11сентябрь – Ўзбекистон Республикасининг “Мардлик” орденини таъсис этиш тўғрисида” ги қонуни қабул қилинди.

2012 йил 24 октябрь – Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузурида Жамоатчилик кенгашини тузиш тўғрисида» ги қарори имзоланди.

  2016 йил 28 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 25 йил» эсдалик нишонини таъсис этиш тўғрисидаги Фармони     эълон қилинди.