Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида ўтказилаётган ислоҳотларнинг даврларга бўлиниши

Биринчи давр (1998-2000 й.)

Бу давр – ҚК такомиллашуви ва ҳарбий – маъмурий бўлиниши даври.

  1. Ҳарбий округлар, чегара туманлари, Ички қўшинларнинг ҳудудий бўлинмаларининг ташкил этилиши;
  2. Қўшинларнинг асосий стратегик йўналишларда тўпланиши;
  3. ҲҲКнинг  ҲҲМ билан бирлашуви;
  4. Махсус операция кучларининг яратилиши;
  5. Ҳарбий қисм ва бўлинмаларнинг янги ташкилий-штат тизимининг ишлаб чиқарилиши, уни машқлар давомида текшириб кўрилиши.

Иккинчи давр (2000-2002й.)

Бу даврда Қуролли Кучлар бошқарув тизимининг ислоҳотлаштирилиши ўтказилди.

  1. Қуролли Кучларларнинг Бирлашган штабнинг яратилиши;
  2. Мудофаа вазирлиги ва Бирлашган штабнинг ваколатларининг ажратилиши;
  3. Мудофаа вазирлиги,  Ички қўшинлар бўлинмалари ҳамда фронт орти ва техник таъминлов бўлинмаларида янги ташкилий-штат тизимининг киритилиши;
  4. Махсус операция кучлари бригадаси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ички қўшинларида ва Чегара қўшинларида махсус-қидирув бўлинмаларининг кенгайтирилиши;
  5. Янги жанговар низомлар, қўлланмалар ва йўриқномаларни ишлаб чиқиш ва уларнинг бажарилишини таъминлаш;
  6. Ҳарбий округларда сержантлар тайёрлаш мактабларининг очилиши.

Учинчи давр (2003-2005й.)

Қўшинларни тўлдирилишининг сифатли ўзгартирилиши ва таъминланиши.

  1. Қўшинларнинг жанговар тайёргарлиги ва жанг олиб бориш қобилиятининг асоси ҳисобланган жанговар тайёргарликнинг самарадорлигини ошириш;
  2. Қуролли Кучлар тизимини  оптималлаштириш;
  3. Қуролли Кучларнинг босқичма-босқич шартнома асосига ўтиши;
  4. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг узлуксиз, кўп босқичли ва самарали ҳарбий таълимини ва ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясини ташкил этиш;
  5. Захира тайёргарлигининг мутлақо янги усулларини ишлаб чиқиш ва ҳаётга жорий этиш;
  6. Муддатли хизматни 18 ойдан 12 ойгача қисқартириш (олий маълумотлилар учун 12 ойдан 9 ойгача);
  7. Қўшинларни босқичма-босқич замонавий қурол-яроғ ва жанговар техника билан таъминлаш;
  8. Офицерлар ва шартнома бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ойлик маошларини ошириш, уларнинг яшаш шароитларини яхшилаш ва оилаларининг ижтимоий ҳимояланишини ошириш, нафақа миқдорларини ошириш чораларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Кейинги йилларда миллий армияни изчил қуриш ва ислоҳ этиш Қуролли Кучларнинг қиёфаси, ташкилий тузилиши, қўшинларни бошқариш тизими, ҳарбий кадрларни тайёрлашни тубдан ўзгартиришга, қўшинларни қурол-аслаҳа ва техниканинг энг янги намуналари билан таъминлашга имкон берди. Ўтган йилда республикамизнинг геостратегик жойлашуви, шунингдек, минтақада юзага келаётган ҳарбий-сиёсий вазиятни ҳисобга олиб ҳарбий округлар ҳамда Ҳарбий-ҳаво кучлари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинларининг тузилиши ва вазифалари қайта кўриб чиқилди, Миллий гвардия ташкил этилди, қўшинларни қурол-аслаҳа ва техниканинг энг замонавий намуналари билан таъминлаш чоралари қабул қилинди.

Етакчи олий ҳарбий таълим муассасаси ва ҳарбий илмий маркази ҳисобланувчи мутлақо янги Қуролли Кучлар Академияси ташкил этилди.

Ҳарбий хизматчиларнинг касбий маҳоратини, ҳарбий қисм
ва бўлинмаларнинг жанговар қобилиятини реал ошириш имконини берувчи қўшинлар жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлигини ташкиллаштириш тизимини такомиллаштириш борасида мунтазам ишлар олиб борилмоқда.