Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг тарихи

Мустақилликка эришилган дастлабки кунларданоқ, мамлакат мудофаасини ташкил этиш ҳамда Қуролли Кучларимиз фаолиятининг ҳуқуқий мезонларини ишлаб чиқиш масалаларига Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматимиз раҳбарияти томонидан муҳим аҳамият қаратилди.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг яратилишида Олий қонунчилик органининг муҳим ҳужжати – Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 14 январдаги қарори ҳисобланади, унга кўра собиқ СССР Қуролли Кучларининг Ўзбекистон ҳудудида жойлашган барча ҳарбий қисмлари, бирлашмалари, ҳарбий билим юртлари, ҳарбий муассасалари ва ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси ихтиёрига, юрисдикциясига ўтказилди ва уларнинг моддий, моддий – техник таъминоти жорий этилди.

Минтақада шаклланган ҳарбий-сиёсий ва ҳарбий-стратегик шароитга кўра ва дунёда кечаётган сиёсий жараёнларнинг ривожининг таҳлилидан келиб чиқиб, 1992 йил 3 июлда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши “Мудофаа тўғрисида”, “Умумҳарбий мажбуриятлар ва ҳарбий хизмат” тўғрисида, “Муқобил хизмат” тўғрисидаги қонунларни қабул қилди. Ёш мустақил давлат талабларига жавоб берадиган Қуролли Кучларининг яратилишида мустаҳкам қонуний пойдевор яратилди.

Ўзбекистон Республикаси давлат манфаатларини ҳимоя этиш учун етарли бўлган Қуролли Кучларини яратди. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Қуролли Кучларини яратишида бир неча меъёрий ҳужжатларни имзолади. Уларнинг биринчилар қаторида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 6 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги ва Қуролли Кучлар Бош штабининг яратилиши тўғрисида”ги қарорининг имзоланишидир. Уларнинг мақсадлари – босқичма-босқич профессионал армияни яратиш, таркиби бўйича кам сонли, бироқ ҳаракатчан, замонавий ҳарбий техника ва қурол-яроғ билан жиҳозланган, Ўзбекистон хавфсизлигини мустақил ва ишончли ҳимоя этишга қодир армияни яратиш эди. Қуруқликдаги қўшинларнинг, корпус-бригада-батальон ташкилий-штат тизимига ўтказиш бошланди, бунда тактик бирлашма бригада ҳисобланди, асосий тактик элемент батальон бўлиб қолди.