Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги функция ва вазифалари

Функциялари

  • ўз тасарруфидаги қўшинларда бошқарувни амалга ошириш;
  • мудофаа ва ҳарбий қурилиш соҳасидаги давлат сиёсатини юритиш;
  • Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларини замонавий қурол-яроғлар, ҳарбий техника ва моддий-техника воситалари билан жиҳозлаш; ҳарбий ҳамкорликни кенгайтириш;
  • чақирувнинг ва Қуролли Кучлар кадрлари тайёрлашнинг ташкил этилишини таъминлаш.

Вазифалари

  • милий ҳарбий стратегия, Қуролли Кучлар қурилиши ва ривожлантирилишининг концептуал асосларини ишлаб чиқиш учун масъул бўлади;
  • қўшинларнинг жанговар ҳаракатлари стратегик жиҳатдан ва тезкор режалаштирилишини ҳамда уларга раҳбарликни амалга оширади;
  • қўшинларнинг тезкор ва жанговар тайёргарлигига, улар ташкилий-штат тузилишининг қўшинларни қўллаш шакл ва усулларига кўникма ҳосил қилишига доир тадбир-чоралар ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади;
  • ўз ваколатлари доирасида барча вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан, Қуролли Кучларнинг шакл ва турдаги қўшинларининг, бирлашмалари, қўшилмалари ва бўлинмаларининг қўмондонлари томонидан ижро этилиши мажбурий бўлган директивалар ва буйруқлар чиқаради;
  • Қуролли Кучларни, ҳарбий округларни, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ҳарбий тузилмаларини тезкор-стратегик бошқаришнинг бош органи вазифасини бажаради.