Бўш иш ўринлари

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий аппаратидаги мавжуд бўш иш ўринлари

  1. Бош мутахассис – ревизор
  2. Етакчи мутахассис – ревизор
  3. Бош мутахассис (юристконсул)
  4. Бош мутахассис (юристконсул)

Ишга қабул қилиш шартлари

Фуқароларни ишга қабул қилиш масалалари бўйича алоҳида ёндашув таъминланади.

Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга бўлмаган шахсларни ишга қабул қилиш тақиқланади.

Қоидага кўра, ишчи ва хизматчилар лавозимларига ўрта-махсус ёки олий маълумотга эга, қисқа вақт ичида эгаллаган лавозим вазифаларини ўзлаштиришга, ўз хизмат мажбуриятларини ўрганишга ҳамда қўйилган вазифаларни бажаришни юқори даражага кўтаришга қодир бўлган фуқаролар ишга олинади.

Меҳнат шартномаси интизомини бузгани, ножўя хатти-ҳаракатлар ва қонунбузарликларни содир этганлиги ҳамда жиноий жавобгарликка тортилганлиги учун қўшилма ва ҳарбий қисмларнинг бошқарув органларидан илгари бўшатилган фуқароларни, шу жумладан, хизматга нолойиқлиги ва судланганлиги учун бўшатилган собиқ ҳарбий хизматчиларни қоидага кўра  ишга қабул қилиш тақиқланади.

Молия ходимлари лавозимларига ишга қабул қилиш молия ёки иқтисод мутахассислиги бўйича маълумоти олий бўлган шахслар, истисно ҳолатларда эса бошқа йўналишдаги олий маълумоти бор ва мазкур тизимда 3 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга, дастлабки лавозимларда ўрта-махсус молия ёки иқтисод мутахассислиги бўйича маълумоти мавжуд бўлган фуқаро ходимларни ишга қабул қилиш амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги марказий аппаратига Қуролли Кучлар ишчи ва хизматчилари лавозимларига ишга қабул қилишда, аввало номзоднинг ишчанлик ва ахлоқий фазилатларини ҳар томонлама ўрганиш ва уларни ваколатли органлари билан келишишдан сўнг амалга оширилади.

Мудофаа вазирлиги Ишлар бошқармаси