Лейтенант Надия Дусанова Хитой Гран-присида олтин медални қўлга киритди

59

Жорий йилнинг 4 июнь куни Хитойнинг Цзин ва Цзюлунпо шаҳарларида енгил атлетика бўйича Осиё Гран-при турнирининг биринчи босқичи бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Мудофаа вазирлиги спорт клуби вакиллари ҳам муносиб иштирок этди. Лейтенант Надия Дусанова баландликка сакраш бўйича (189 см.) биринчи ўринни қўлга киритган бўлса, Қуролли Кучлар хизматчиси Нигина Чарипова 100 метрга югуриш бўйича 11,79 сония натижа билан 4-ўринни эгаллади.

Яна бир Қуролли Кучлар хизматчиси Руслан Қурбонов уч сакраш бўйича 16,33 метр натижа билан 3-ўринга муносиб топилди.

Регламентга кўра, 7 июнь куни Гран-прининг иккинчи босқичи бўлиб ўтади.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати