Ҳарбий хизматчилар “Сўнгги қўнғироқ” муносабати билан битирувчиларга совғалар улашди

38

Бугун, 25 май куни пойтахтимиздаги Мирзо Улуғбек туманида жойлашган маҳаллаларга бириктирилган Мудофаа вазирлигининг 120 дан зиёд ҳарбий хизматчилари 34 та таълим муассасаларига ташриф буюриб, “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларида фаол иштирок этди.

Мазкур тадбирларда туман бўйича жами 12 мингдан зиёд ўқувчи ёшлар қатнашди. Тадбирлар давомида ўқувчи ёшларга Мудофаа вазирлиги номидан фаҳрий ёрлиқлар, китоб ва бошқа эсдалик совғалари топширилиб, улар катта ҳаётга қадам қўйгани муносабати билан қутланди.

Шунингдек, байрам тадбирлари давомида кўргазмали чиқишлар ҳамда ҳарбий оркестр жамоаси томонидан ватанпарварлик руҳидаги мусиқалар ижро этилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 24 декабрдаги  қарорига асосан Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани аҳолиси ўртасида жиноятчиликни олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда аҳолини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида бир қатор салмоқли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати