Ўзбекистон армиясида биринчи рационализаторлик ишлари фестивали ўтказилади

31

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги қўшинлари фаолиятига замонавий илмий-техник ва рационализаторлик ишланмаларини киритиш мақсадида шу йилнинг 25-26 май кунлари “Ҳеч бир ижобий ғоя эътибордан четда қолмайди” шиори остида  “TECHNO DISCOVERY-2019” фестивали ўтказилади.

Тошкент ҳарбий округининг “Чирчиқ” умумқўшин дала ўқув майдонида бўлиб ўтадиган ушбу фестивалда Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари, бошқа вазирлик ва идоралар ходимлари лойиҳалари билан иштирок этади.

Фестивалда ҳарбий-техник соҳага оид ишланмалардан ташқари ҳаётнинг барча жабҳаларида фойдаланиш учун мўлжалланган инновацион лойиҳалар қабул қилинади.

Лойиҳалар 30 сонияли видео лавҳа ва фото материаллар тарзида, ишланма ва иштирокчи ҳақидаги тўлиқ маълумотлар ёзилган ҳолда (+998 93) 671-75-47 рақамнинг Telegram-месенжерига юборилиши сўралади.  

Мурожаат учун телефонлар: (71) 269-85-08, (71) 269-85-45.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати