Армия қўл жанги бўйича МДХ халқаро мусобақасига қатнашувчиларни саралаш мусобақаси ўтказилди

49

11—12 май кунлари Мудофаа вазирлиги спорт клубида Мудофаа вазирлиги спорт клубининг армия қўл жанги очиқ-саралаш мусобақаси бўлиб ўтди.

Унда барча ҳарбий округлар, Ҳаво ҳужумидан мудофаа ва Ҳарбий ҳаво кучлари ҳамда Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонликлари, шунингдек, республикамиздаги олий ҳарбий таълим муассасаларидан жами 138 та ҳарбий спортчилар 13 та жамоа таркибида ўзаро беллашди.

Мусобақа 8 та вазн тоифасида: -60кг, -65 кг, -70 кг, – 75 кг, – 80 кг, – 85 кг, – 90 кг ҳамда 90 килограммдан юқори ўтказилди.

Якуний натижаларга кўра, Тошкент ҳарбий округи жамоаси биринчи ўринни эгаллаган бўлса, иккинчи ўрин Марказий ҳарбий округ ҳарбий спортчиларига насиб этди. Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ жамоаси эса 3-ўринга сазовор бўлди.

Мусобақа ғолиблари:

  • Рамазон Темиров — Тошкент ҳарбий округи (-60 кг);
  • Элёр Ғофуров — Тошкент ҳарбий округи (-65 кг);
  • Беҳруз Акбаров — Тошкент ҳарбий округи (-70 кг);
  • Ҳусниддин Мамажонов — Марказий ҳарбий округ (-80 кг);
  • Бекзод Нурматов — Қуролли Кучлар академияси курсанти (-85 кг);
  • Шерали Муҳаммадаминов — Тошкент ҳарбий округи (-90 кг);
  • Улуғбек Каримов — Марказий ҳарбий округ (+90 кг).

Мусобақа ғолиблари диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиб, МДҲга аъзо мамлакатларнинг дўстона армияларининг спартакиадаси доирасида ўтказиладиган армия қўл жанги бўйича чемпионатга йўлланмани қўлга киритди.

Таъкидлаш керакки, ўтган йилнинг сентябрь ойида Ҳамдўстликка аъзо давлатлар дўстона армияларининг спартакиадаси доирасида Тошкентда ўтказилган Армия қўл жанги чемпионатида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритган эди. Бу йилги халқаро даражадаги мусобақа Қозоғистонда ўтказилиши кутилмоқда.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати