Тошкентда ҳарбий хизматчилар саломатлик акциясида қатнашди (фото+видео)

34

Бугун, 12 май куни эрталаб соат 8. 00да Мудофаа вазирлиги ҳамда Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирокида “Соғ танда — соғлом ақл” шиори остида оммавий юриши бўлиб ўтди.


Саломатлик акциясида мингдан зиёд ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари фаол қатнашди.
Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёш авлодни жисмонан чиниқтириш ва спорт орқали аёлларимиз саломатлигини янада мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилган тадбир Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани “ЕКО” бозори олдидан “Феруза” массиви бўйлаб ўтказилди.


Юриш акцияси иштирокчиларига Қуролли Кучлар академияси ҳарбий оркестри ҳамкорхлик қилди.
“Финиш” чизиғида оммавий тадбир иштирокчилари учун Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли жамоаси томонидан концерт дастури намойиш этилди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати