Тошкентда эртага ҳарбий хизматчилар иштирокида юриш ўтказилади

22

2019 йилнинг 12 май куни Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари иштирокида “Соғ танда — соғлом ақл” шиори остида оммавий  юриш бўлиб ўтади.

Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёш авлодни жисмонан чиниқтириш ва спорт орқали аёлларимиз саломатлигини янада мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилаётган тадбир Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани “ЕКО” бозори олдидан “Феруза” массиви бўйлаб амалга оширилади.

Шу муносабат билан 2019 йилнинг 12 май куни соат 8: 00 дан 12: 00 гача ушбу ҳудудда автомобиллар ҳаракати вақтинча тўхтатилади.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати