Нукусдаги сайёр қабулда 112 нафар фуқаронинг ҳарбий соҳага оид муаммолари ҳал этилди

30

Кеча, 10 май куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида ҳарбий хизмат масалалари юзасидан сайёр қабул ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Президентининг Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ қабулхонаси мудири Ҳалимбой Хошимов, Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Дилшод Чориев, Нукус ҳарбий прокурори Баҳодир Худойбердиев ҳамда шаҳар ҳокимлиги вакиллари иштирок этди.

Ўтказилган сайёр қабулда 200 нафардан ортиқ фуқаро иштирок этиб, ўзларининг ҳарбий соҳага оид муаммолари билан мурожаат қилди.

Барча мурожаатчиларнинг шикоят ва муаммолари кун давомида батафсил ўрганилиб, 112 нафарининг ҳарбий масалалар бўйича мурожаатлари ижобий ҳал этилди.

Таъкидлаш жоизки, навбатдаги сайёр қабул 14 май куни Нукус туманида ўтказилади. 28 июнь кунига қадар эса Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларида режа асосида сайёр қабуллар ўтказилиши режалаштирилган.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати