Наманганда мудофаа ишлари бошқармаси ва бўлимларига хизмат автомобиллари топширилди

12

Наманганда 9 май куни вилоят мудофаа ишлари бошқармаси, шаҳар ва туманлар мудофаа ишлари бўлимларига хизмат автомашиналари топширилди.

Бошқарма ва унинг бўлимларига жами 13 та машина — 12 та Нехиа 3 ва битта Lacetti Gentra тақдим этилди.

Шу куни вилоят марказидаги Хотира хиёбони вилоят ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари, кенг жамоатчилик вакиллари билан гавжум бўлди.

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Иккинчи жаҳон урушида ҳамда хизмат вазифасини ўташ чоғида ҳалок бўлган юртдошлар хотирасига сукут сақланди. Мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйилди.

Байрам тадбири “Шодиёна” тантаналар мажмуасида эзгу тилаклар изҳори, концерт дастури намойиши билан давом этди.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фронти фахрийлари, байналминалчи жангчилар байрам билан самимий табрикланди.

Барча иштирокчиларга эсдалик совғалари улашилди.

Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати