Ҳарбий қисм командирларига «Нексия» русумли автомобиллар берилди

287

Чирчиқ гарнизони офицерлар уйида Тошкент ҳарбий округи қўмондонлигининг ўқув йили якунига бағишланган йиғилишда округ қўшинлари қўмондони генерал-майор Баҳодир Қурбонов Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири номидан ҳарбий қисм командирларига «Нексия» русумли хизмат автомобилларини тантанали тарзда топширди.

Унда Президентимиз томонидан белгилаб берилган устувор йўналишлар бўйича амалга оширилаётган ишлар, ҳарбий хизматчиларнинг маънавий-руҳий ҳолати, жанговар тайёргарлигини янада ошириш борасидаги чора-тадбирлар ва унинг натижалари муҳокама қилинди. Ўқув йили якунига кўра, бир гуруҳ илғор ҳарбий хизматчилар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.