Фоторепортаж: Ҳамкорликдаги машғулотларнинг асосий босқичига тайёргарлик бошланди

111

Кеча, 22 апрель куни Жиззах вилоятида жойлашган “Фориш” тоғ дала полигонида очилган “Ҳамдўстлик қалқони—2019” ҳамкорликдаги махсус-тактик ўқув машғулотларининг тайёргарлик машқлари бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон, Туркия ва Покистон махсус операция кучлари билан ҳамкорликда ўтказилаётган машғулотлар режасига мувофиқ, бугун, 23 апрель куни полигон ҳудудида ўзаро таржиба алмашиш жараёнлари бошланди. Уччала давлат ҳарбий хизматчилари машғулотларнинг асосий қисми бўлиб ўтадиган ҳудудни ўрганиб чиқишди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати