“Фориш” полигони ўқув базасига мингга яқин китоб совға қилинди

106

23 апрель — “Бутунжаҳон китоб ва муаллифлик ҳуқуқи куни” муносабати билан “Фориш” полигонида Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги ҳамда Жиззах вилояти ҳарбий маъмурий сектори билан ҳамокрликда “Шахс камолотида китобхонлик маданияти” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳарбий-маъмурий сектор раҳбарияти, округ қўшинлари қўмондонлиги ҳамда Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши вакиллари қатнашди.

Тадбирда ҳарбий хизматчилар ўртасида китобхонлик маданиятини янада шакллантириш, китоб инсоннинг ўз маънавий-маърифий, илмий заминини мустаҳкамловчи, келажагини ёрқин кўрсатиб боришга қодир машъала эканлигини тушинтириш бўйича чиқишлар қилинди.

Учрашув давомида ҳарбий-маъмурий сектор ҳамда бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан “Фориш” тоғ дала полигони кутубхонаси фонди учун мингга яқин жаҳон ва ўзбек классик адабиёти намуналари совға қилинди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати